Аҳрор (араб. - «ҳур» сўзининг кўплиги) - исломда «ҳур»,«озод» ма’ноларини англатувчи тушунча. Тасаввуфда уч хил асирликдан халос топган кишига «ҳур» унвони берилади. Биринчиси - ҳайвоний ва шаҳвоний ҳис-туйғуларни енгиб, уларнинг асирлигидан қутулиш. Бу мартаба номи - «ҳуррияти омма». Бу хусусият ҳаммада ҳам бўлиши мумкин. Иккинчиси - ортиқча орзу-ҳаваслардан воз кечиш. Бу - «ҳуррияти хосса» аталиб, у тасаввуф аҳлининг кўпчилигида топилиши мумкин. Учинчиси - барча дунёвий тақлид, ан’ана ва машғулликлардан дилни пок тутиш. Бу - «ҳуррияту хоссатил-хосса» деб аталиб, у тасаввуф аҳлининг айримларигагина насиб этади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 64.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.