Ahror Muzaffarov
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Аҳрор Музаффарович Музаффаров (1909.1.9, Чимкент шаҳри - 1987.22.5, Тошкент) — биолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1960), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969), биология фанлари доктори (1952), профессор (1955). Тошкент билим юртини тугатган (1929). Фарғона педагогика институти доценти (1944-йилдан), Марғилон ўқитувчилар институти директорининг ўқув ва илмий ишлар бўйича ўринбосари (1945-йилдан), Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника ва зоология институтида катта илмий ходим (1946—48), ихтиология ва гидробиология бўлими бошлиги (1949—50), Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника институти спорали ўсимликлар лаборатория мудири (1950—56), директори (1956—60). Тошкент Давлат Университети биология ва тупроқшу-нослик факултети тубан ўсимликлар кафедраси мудири (1955—62), Ўзбекистон Фанлар академияси Президиуми аъзоси ва биология бўлими бошлиғи (1960—70), Фанлар академияси микробиология бўлими бошлиғи (1970— 77), 1985-йилдан Фанлар академияси Президиуми биология фанлари бўлимининг академик котиби. М. Ўрта Осиё тоғларидаги сув ҳавзаларининг сувўтлар флорасини, биринчи марта сувўтларнинг тарқалиш қо-нуниятларини ўрганди. Сувўтларни сунъий йўл билан кўпайтириб, улардан халқ хўжалигининг турли тармоқларида фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берди. Шогирдлари билан сув ўсимликларидан ифлосланган сувларни биологик усулда тозалаш, атмосфера азотини тўпловчи кўк-яшил сувўтлардан пахтачилик, ғаллачилик ва шоликорлиқда фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979).
Манбалар
- Флора водорослей горних водоёмов Средней Азии, Т., 1958; Флора водоёмов Средней Азии, Т., 1965; Хлорелла, Т., 1974 (ҳамкорликда).
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |