Ahror Toʻlaganov
Аҳрор Тўлаганович Тўлаганов (1908.23.9 Тошкент 1990.18.Ж) - зоолог, фитогелминтолог олим. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1950). Биология фанлари доктори (1947), профессор (1948). Самарқанд Давлат Университетини тугатгач (1931), умуртқасиз ҳайвонлар кафедрасида аспирант, ассистент, доцент ва мудир (1931—41), Маориф халқ комиссарлигида бошқарма бошлиғи (1942—43). Ўрта Осиё университетида умуртқасиз ҳайвонлар кафедраси (1941-йилдан) ва фитогелминтология проблематик лаборатория мудири (1959-йилдан). Ўзбекистон Фанлар академияси Ботаника ва зоология институти гелминтология лаборатория мудири (1945—57), Самарқанд Давлат Университети ректори (1957—63). Тошкент Давлат Университети умуртқасизлар зоологияси кафедраси мудири (1963—88), Тошкент Давлат Университети биология факултети декани (1973—74). Илмий ишлари тупроқ ва ўсимликхўр нематодаларни ўрганишга бағишланган. 25 га яқин нематодаларнинг янги турларини кашф этган. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон ҳудудида учрайдиган ўсимлик ва тупроқ нематодалари каталоги тузилган; каноп, ғўза ва сабзавот экинлари паразит нематодаларига қарши кураш чоралари ишлаб чиқилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1974).
Манбалар
- Растениеядниэ и почвенниэ нематоди Узбекистана, Т., 1949; Нематоди селскохозяйственних култур Узбекистана и борба с ними, Т., 1958; Фитонематоди Узбекистана, Т., 1975.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |