Ahror Usmonov
Аҳрор Усмонов (21-июн 1966-йил; Бешариқ тумани, Фарғона вилояти, ЎзССР) — Ўзбекистонлик хонанда ва бастакор.
Аҳрор Усмонов | |
|---|---|
| Файл:Аҳрор Усмонов.жпг | |
| Таваллуди |
1966-йил 21-июн |
| Жанрлар | Ашулар, поп, |
| Касби | Хонанда, бастакор |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи |
Азиза Усмонова (ажрашган) Гулбаҳор Усмонова |
Ҳаёти
Аҳрор Усмонов 1966-йилнинг 21-июн ойида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида таваллуд топган. Отаси савдогар, онаси эса рус тили ўқитувчиси бўлган. Оилада тўнғич фарзанд бўлган Усмоновни мусиқага қизиқиши, дастлаб таълими рус тилида олиб бориладиган болалар боғчасида уйғонган[1][2]. Отаси уни ўрта мактабда 5-синфда ўқиб юрган пайтида болалар санъат ва мусиқа мактабига олиб боради. У ерда 5 йил давомида қашқар рубоб чолғусини ўрганиб, Фарғона санъат билим юртига ўқишга киради ва 4 йил давомида бу ерда таҳсилини давом эттиради. Сўнг Ўзбекистон консерваториясида таълим олади[3].
Шахсий ҳаёти
Усмонов дастлаб телебошловчи Азиза Усмонова билан турмуш қуради ва 2 нафар ўғил фарзандли бўлгандан сўнг ажрашади[4]. Бундан сўнг эса Гулбаҳор Усмонова исмли аёл билан турмуш қурган бўлиб, ҳозирда уларнинг 3 нафар фарзанди бор[3].
Автоҳалокат
Хонанда 2016-йилнинг 22-июн куни яқинлари билан тоғга дам олиш учун кетаётганда автоҳалокатга учраган. Автомобил хонанда Алижон Исақовга тегишли бўлиб, уни Усмоновнинг умр йўлдоши Гулбаҳор Усмонова бошқараётган бўлган. Автомобилда жами 7 киши, Аҳрор Усмонов ва рафиқаси, 3 қизи, шогирди ва хонанда Алижон Исақов бўлган[5].
Ҳалокатдан сўнг Усмоновнинг аҳволи оғирлашиб[6], 10 кун комада ётгани ҳақида хабарлар чиққан[7], лекин хонанда буларни рад этган[8]. Хонанданинг тос суяги синган[9] ва 3 ой давомида жиддий даволаниб, ўрнидан қўзғалмаган ҳамда бир йилгача юришга қийналган[10].
Ижоди
Хонанда автоҳалокатдан кейин соғлигини тиклаб олиб, 2017-йилда Халқлар дўстлиги саройида ўз консертини берган[11].
| Йил | Номи | Шеър муаллифи | Бастакор | Изоҳ |
|---|---|---|---|---|
| 2024 | Туҳматда қолмасин одамзод | |||
| Ёлғон яшамоқни бас қилинг дўстлар | Хусан Эшмурод[12] | |||
| Кетар бордур | Ҳазиний Хўқандий | Аҳрор Усмонов | ||
| Айрилмасин | Ҳазиний Хўқандий | Аҳрор Усмонов | ||
| Бир йигит | Аҳрор Усмонов | |||
| Бобур армони | Маҳмуд Тоиров[13] | |||
| 1997 | Икки кўз | Фозил қори Ёсин ўғли Собиров[2] | Абдусалом Солиев | Бу қўшиқ аслида Абдусалом Солиевга тегишли эканлигини хонанда таъкидлаган. |
| Ёлғондан кулса дўст | Аҳрор Усмонов | |||
| Айрилса | ||||
| Саломлар бўлсин | ||||
| Бешариқ | ||||
| Оллоҳдан қайцин | ||||
| Ўзингга шукр | ||||
| Ўзбек | ||||
| Иззат-ҳурмат | Маҳтумқули | |||
| Фариштангни йиғлатма | ||||
| Ибодат | ||||
| Деҳқоним | ||||
| Сен ундаю, мен бунда ёлғиз | ||||
| Бозорчи қиз | ||||
| Дур тариқча | ||||
| Ҳали кўп жойларда | ||||
| Наврўз гули | ||||
| Не фойда | ||||
| Ўлдирур | ||||
| Онам бўлади | ||||
| Оққушгинам | ||||
| Оромижоним | ||||
| Ойчеҳра қиз | ||||
| Ўзбекистонсан | ||||
| Қайга кетдинг? | ||||
| Туғилган кунинг | ||||
| Турналар | ||||
| Ёлғиз аёл | ||||
| Ёстиқлар | ||||
| Зебосидан | ||||
| Фарғонам | ||||
| Этдингиз | ||||
| Тугар бўлди | ||||
| Умрим менинг | ||||
| Сурма суриб | ||||
| Ситоро | ||||
| Шифокорлар | ||||
| Муҳаббатим | ||||
| Кечалар | ||||
| Ҳеч ким | ||||
| Давра олинг | ||||
| Ишонгандим | ||||
| Жудо этмасин | ||||
| Янгидан | ||||
| Ҳаловатларим | ||||
| Кечиб жонлар | ||||
| Келар эмуш | ||||
| Келинчак | ||||
| Мактуб олдим | ||||
| Мен ошиқман | ||||
| Сабр айла | ||||
| Қўяверинг ўйнасин | ||||
| Эй вужуд | ||||
| Келарму? | ||||
| Наврўзда | ||||
| Саболардан | ||||
| Онажон | ||||
| Кўрдим | ||||
| Меҳр | ||||
| Шамол сабаб | ||||
| Сувда сандиқ | ||||
| Ақлинг бўлса | ||||
| Сиз уни одам деманг | ||||
| Асл ёрим | ||||
| Номарди кимдир? | ||||
| Севгим менинг | ||||
| Паст адир қор сақлаёлмас | ||||
| Бекор | ||||
| Муҳаббатнинг дунёси | ||||
| Билмайсизму? | ||||
| Мен излаган гул қайда? | ||||
| Биз қадрдонлар | ||||
| Дўсти кўп | ||||
| Эй нигорим | ||||
| Бизни баҳор чорлар азизим | ||||
| Дилбар паришон | ||||
| Асл кимлигингни | ||||
| Аё дўстим | ||||
| Айрилма | ||||
| Доғларей | ||||
| Азалдан бор ақида | ||||
| Отам |
Манбалар
- ↑ Аҳрор Усмонов (2022-01-26), Аҳрор Усмонов - Яшаш бахти ко'рсатувида, қаралди: 2024-05-26
- ↑ 2,0 2,1 Севимли ТВ (2023-08-14), ЭСЛАБ - АҲРОР УСМОНОВ БИЛАН БИРГА-БИРГА ЭСЛАСҲАМИЗ, қаралди: 2024-05-26
- ↑ 3,0 3,1 Миллий ТВ (2024-05-10), Аҳрор Усмонов: “Турмуш о’ртоқ деманг!” Иккаламиз, қаралди: 2024-05-26
- ↑ Дарё.уз. „Биринчи турмуши муваффақияцизликка учрашига қарамай, кейингиларидан чин бахтини топган машҳурлар“ (19-июл 2023-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Хонанда Алижон Исоқов автоҳалокатга учради (фото)“ (27-июн 2016-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Кун.уз. „Автоҳалокат туфайли хонанда Аҳрор Усмоновнинг аҳволи оғир эканлиги ма'лум бўлди“ (30-июн 2016-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Хонанда Аҳрор Усмонов автотўқнашувдан сўнг оғир аҳволда ётибди“ (30-июн 2016-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Хонанда Аҳрор Усмонов 10 кун комада ётгани ҳақидаги хабарларни рад этди“ (21-июл 2016-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Инфаркт, хотира йўқолиши, заҳарланиш. Оғир касалликларни бошдан кечирган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)“ (30-октябр 2020-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларига учраб, омон қолган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)“ (15-ноябр 2021-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Дарё.уз. „Рейтинг: “Истиқлол” сан’ат саройидаги кузнинг энг қиммат консерт дастурлари“ (11-октябр 2017-йил). Қаралди: 26-май 2024-йил.
- ↑ Аҳрор Усмонов (2023-07-29), Аҳрор Усмонов | шоир Хусан Эшмуродов ҳақида қисқача, қаралди: 2024-05-26
- ↑ Аҳрор Усмонов (2024-02-17), Аҳрор Усмонов - Бобур армони (Сиз нима дейсиз дастурида), қаралди: 2024-05-26
Ҳаволалар