Аида Абикеева (қозоқча: Аида Әбікеева; 1998-йил 11-июлда туғилган, Қарағанди, Қозоғистон) – қозоғистонлик аёл боксчи. Бокс бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси, 2025-йилги бокс бўйича Жаҳон чемпионатида икки карра олтин медал соҳиби.

Аида Абикеева
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Таваллуд пайтидаги исми қозоқча: Аида Әбікеева
Фуқаролиги Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Таваллуд санаси 1998-йил 11-июл (1998-07-11) (28 ёш)
Қарағанди, Қозоғистон
Фаолият йиллари 2013 – ҳозиргача[1]
Спорт
Қайси спорт Бокс

Фаолияти

2024-йил Таиландда Чиангмай шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида финалда ветнамлик боксчи Ҳà Тҳị Линҳ устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган[2].

2025-йил Сербиянинг Ниш шаҳрида ўтказилган ИБА бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида олтин медали совриндори бўлган[3]. Бокс бўйича 2025-йилги Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида бронза медалини қўлга киритган[4][5]. Шу йилнинг сентябр ойида Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати финалида ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган[6][7].

Манбалар