AirAsia
АирАсиа – Малайзиянинг арзон авиакомпанияси.
|
| |||||||
| |||||||
| Ташкил топган | 20 декабр 1993 | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Парк ҳудуди | 255 | ||||||
| Парвоз йўналишлари | 165 | ||||||
| Сайти | ҳттп://www.аирасиа.cом/ | ||||||
Осиёдаги энг йирик арзон авиакомпаниядир. 25 мамлакатда 400 дан ортиқ йўналишларга маҳаллий ва халқаро рейсларни амалга оширади. Ҳаво ташувчининг асосий транзит маркази (ҳаби) Куала-Лумпур халқаро аэропортидир.

Компания Скйтрах томонидан 2007, 2009, 2010, 2011 ва 2016-йилларда дунёдаги энг яхши арзон авиакомпания сифатида танланган[1]. 2010–йилда компания ҳар бир ўриндиқ учун энг паст нарх (0,035 доллар) белгилаган[2].
Тарихи
Компания 1993–йилда рўйхатдан ўтган ва 1996-йилда ўз фаолиятини бошлаган. Компания дастлаб ДРБ-ҲИCОМ миллий корпорацияси томонидан ташкил этилган. Аир Асиа – Осиёдаги энг йирик арзон авиакомпаниялардан бири, шунингдек, Аирбус А320 оиласининг энг йирик оператори. 2012-йил 13-декабрда авиаташувчи яна 100 та А320 оилавий самолётига буюртма беради (шу жумладан Шарклет қанотли 36 та А320нео). Умуман олганда, Аир Асиа буюртмалар рўйхатига 475 та тор фюзеляжли Аирбус самолётлари киритилган (264 А320нео ва 211 А320cео). 100 дан ортиқ лайнерлар аллақачон авиакомпанияга етказиб берилган ва улар Бангкок, Куала Лумпур, Жакарта, Манила ва Токио аэропортларида жойлашган.
2012-йил декабр ҳолатига кўра авиакомпания паркида фақат А-320 самолётлари мавжуд. Бир қатор мамлакатларда компания ўзининг бюджетли меҳмонхоналар тармоғига ҳам эга.
Флоти
2021-йил август ойида АирАсиа авиапарки ўртача ёши 6,9 йил бўлган 97 та самолётдан иборат бўлган[3].
Ҳалокатлар
2014 -йил 28-декабр куни Ява денгизи узра парвоз пайтида АирАсианинг Индонезиядаги бўлинмасига қарашли Аирбус А320-216 самолёти ҚЗ8501 рейси билан Сурабая–Сингапур йўналиши бўйича парвоз қилаётганда ҳалокатга учраган.
Манбалар
- ↑ „Тҳе Wорлд'с Топ 10 аирлинес анноунcед ат тҳе 2010 Wорлд Аирлине Аwардс“. Скйтрах. 2012-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-ноябр.
- ↑ Мертенс, Бриан. „Флйинг Он А Будгет Паге 2 оф 3“. Форбес (2010-йил 20-декабр). 2012-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-сентябр.
- ↑ „АирАсиа Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“. www.планеспоттерс.нет. 2019-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-август.
Ҳаволалар
| Викиомборда „АирАсиа“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Расмий сайт
- „АирАсиа'с Фернандес бец биг он бойҳоод идеа“. Реутерс (2011-йил 23-июн). 2012-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-ноябр.