Аиша Жуммаи Ал-Ҳассан (1959-йил 16-сентябр ― 2021-йил 7-май) — Мама Тараба номи билан танилган нигериялик ҳуқуқшунос ва сиёсатчи. 2015-йилдан 2018-йилгача аёллар ишлари бўйича федерал вазир лавозимида ишлаган[1][2]. 2011-йилдан 2015-йилгача Шимолий Тараба сенаторлик округида фаолият олиб борган.

Аиша Алҳассан
Файл:Аиша-Алҳассан.жпг
Аёллар ишлари бўйича вазир
Мансаб даври
2015-йил 11-ноябр – 2018-йил 29-сентябр
Президент Муҳаммаду Буҳари
Ўтмишдоши Заинаб Маина
Вориси Аиша Абубакар
Шимолий Тараба сенатори
Мансаб даври
2011-йил 6-июн – 2015-йил 6-июн
Ўтмишдоши Антҳонй Георге Манзо
Вориси Абубакар Сани Данлади
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 16-сентябр 1959-йил
Тараба штати, Нигерия
Вафоти 7-май 2021-йил(2021-05-07)
(61 ёшда)
Қоҳира, Миср
Миллати нигериялик
Сиёсий партияси
  • Халқ демократик партияси (1998—2014; 2019—2021)
  • Алл Прогрессивес Cонгресс (2014—2018)
  • Унитед Демоcратиc Партй (2018—2019)
Касби сиёсатчи, ҳуқуқшунос
Тахаллус(лар)и Мама Тараба

Алҳассан 2011-йилги Нигерия Сенати сайловларида Халқ Демократик партияси (ХДП)дан сенатор этиб сайланган. Кейинчалик асосий мухолифат партия — Алл Прогрессиве Cонгресс (АПC) — а’зоси бўлган. 2015-йилги Тараба штати губернаторлик сайловида мухолифат партиядан губернаторликка номзод бўлган. 2015-йил 25-апрелда қайта ўтказилган сайловда ХДП номзоди Дариус Ишакуга ютқазган, аммо 2015-йил 7-ноябрда суд Ишакуни ишдан бўшатган ва Алҳассанни 2015-йил 11-апрелдаги сўровномада ғолиб деб э’лон қилган. Бироқ бу кейинчалик Нигерия Олий суди томонидан бекор қилинган[3].

2015-йилда президент Муҳаммаду Буҳари томонидан вазир этиб тайинланган ва сенат томонидан тасдиқланганидан кейин 2015-йил 11-ноябрда қасамёд қилган. 2018-йил 29-сентябрда Нигерия Хотин-қизлар ишлари вазири лавозимидан нафақага чиққан[4].

Ҳаёти ва фаолияти

Алҳассан 1959-йил 16-сентябрда Фула қабиласида дунёга келган. Ма’лумоти бўйича ҳуқуқшунос. Тараба штати Бош прокурори ва Адлия комиссари, шунингдек, ФCТ (Федерал Cапитал Территорй) судялар кенгаши котиби лавозимларига тайинланган биринчи аёл. 2003-йил 17-декабрда Абужа Олий суди Бош регистратори этиб тайинланган. Нафақага чиққанидан кейин бизнес билан шуғулланган.

Сиёсий фаолияти

Сенат

2011-йил январ ойида ХДП сайлов олди баҳсларида Алҳассан амалдаги сенатор, собиқ элчи Манзо Антҳонйни мағлуб этган.

2011-йил 9-апрелдаги сайловда 114,131 овоз олиб, Аcтион Cонгресс оф Нигериа (АCН) вакили Жоллй Нямени (92,004 овоз) мағлуб этган[5]. У ХДП вакили сифатида сайланган тўрт аёлдан бири эди, қолганлари: Нкечи Нwаогу, Ҳелен Эсуэне ва Ненади Усман[6]. Сайловдан кейин Алҳассан Сенат раислиги учун курашаётгани ма’лум қилинган.

Губернаторликка номзод

Алҳассан 2015-йилги Тараба штати губернаторлик сайловида Алл Прогрессиве Cонгресс (АПC) партиясидан губернаторлик учун курашган. Бироқ Халқ демократик партияси (ХДП) номзоди Дариус Ишакуга ютқазган[7].

2015-йилнинг ноябрида шу йилнинг апрелида бўлиб ўтган Тараба штати губернаторлик сайловининг ғолиби деб эълон қилинган. Кейинчалик бу ҳукм Апелляция суди томонидан бекор қилинган[3][8].

2018-йил сентябрида вазирлик лавозимидан исте’фога чиққан. 2019-йилда Тараба губернаторлиги учун да’вогарлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлганидан кейин Унитед Демоcратиc Партй (УДП)га ўтган. Номзодлардан бири ўз ваколатидан воз кечгани сабабли Аиша Алҳассан бир овоздан 2019-йил март ойида бўлиб ўтадиган Тараба штати губернаторлик сайловида УДП номзоди деб э’лон қилинган[9]. Кейинроқ Халқ демократик партиясига қайтганини э’лон қилган[10][11].

Алҳассан Тараба штати сиёсатига катта та’сир кўрсатгани туфайли „Мама Тараба“ номи билан кенг танилган[12].

Шахсий ҳаёти

Акаси — Абдулазеэз Ибраҳим, Тарабанинг собиқ сенатори. Алҳассан Тараба штати футбол ассоциациясини фаол қўллаб-қувватлаган[13].

Вафоти

2021-йил 7-майда Мисрдаги CОВИД-19 пандемияси пайтида Қоҳира касалхонасида вафот этган[14][15].

Президент Муҳаммаду Буҳари ва собиқ вице-президент Атику Абубакар унинг ўлимига муносабат билдириб, қайғуда эканлигини ма’лум қилган[16].

Манбалар

  1. ↑ Админ. „Говернор'с Биограпҳй: Меэт Аиша Алҳассан, Нигериа'с Фирст Фемале Говернор“. Скйнеwс24 (2011-йил 11-ноябр). 2020-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  2. ↑ Сйлвестер Угwуанйи. „СГФ леадс cабинет мемберс то прай фор қуиcк реcоверй оф Буҳари, тҳреэ Министерс“. даилйпост.нг (2016-йил 1-июн). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „'Маман Тараба': Ис тҳе политиcал баттле овер?“. даилйтруст.cом.нг. 2016-йил 4-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  4. ↑ „Бреакинг: Алҳассан ресигнс фром Буҳари'с cабинет то виэ фор говерноршип“. Вангуард (2018-йил 1-август). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  5. ↑ „Cоллатед Сенате ресулц“. ИНЕC. 2011-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  6. ↑ Олусола Балогун. „…Анд тҳе wомен лост тоо“. Даилй Сун (2011-йил 1-май). 2011-йил 4-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  7. ↑ „Ҳоw cлосе ис Аиша'с жоурней то Тараба говт ҳоусе?“. 2018-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  8. ↑ Ҳенрй Умору. „Cомпоситион оф cабинет: Марк жоинс Жонатҳан, ПДП леадерс ин Обуду“. Вангуард (2011-йил 5-май). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  9. ↑ Самсон Торомаде. „Мама Тараба wинс УДП'с говерноршип тиcкет дайс афтер думпинг АПC“. пулсенг.cом. 2018-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  10. ↑ Юсуф. „Мама Тараба финаллй жоинс Атику ин ПДП, гивес реасонс“. легит.нг (2019-йил 14-сентябр). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  11. ↑ тҳеаллиндианеwс. „Аиша Алҳассан деcампс то ПДП“. Тҳе Алл Индиа Неwс (2019-йил 14-сентябр). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  12. ↑ Жеррйwригҳт Укwу. „Мама Тараба: Нигериа'с Нумбер Оне Wомен Леадер“. наиж.cом (2015-йил 11-ноябр). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  13. ↑ „Аиша Жуммаи Алҳассан: Редефининг тҳе cаусе оф wомен“. Пеоплес Даилй (2012-йил 5-май). 2016-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  14. ↑ „БРЕАКИНГ: Эх-министер Аиша Ал-Ҳассан 'Мама Тараба' ис деад“ (эн-УС). Пунч Неwспаперс (2021-йил 7-май). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  15. ↑ „БРЕАКИНГ: Формер Wомен Аффаирс Министер, Аиша Жуммаи Алҳассан, Ис Деад“ (эн-ГБ). Леадершип Неwспапер (2021-йил 7-май). 2021-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
  16. ↑ „Мама Тараба ис деад; Буҳари, Атику моурн | Премиум Тимес Нигериа“ (эн-ГБ) (2021-йил 7-май). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.