Ажал Дафтари – Цугуми Оҳба томонидан қоғозга туширилган ва Такеши Обата томонидан тасвирланган япон манга жанрига мансуб тўқима асар. Асар ‘’Wеэклй Шōнен Жумп’’ манга журналида 2003-йил декабридан 2006-йил майигача бўлимларга бўлиниб, кейинчалик эса 12 та жилдда тўпланган ҳолда тақдим этилган. Ҳикоя Лайт Ягами, даҳо ўрта мактаб ўқувчиси, сирли дафтарни топиб олиши билан босланади, қайсиким шинигами(ўлим худоси) Рюкга тегишли бўлган „Ажал дафтари“дир. Бу дафтар фойдаланувчиси шундай қудратга эга бўладики, унинг саҳифаларида исми ёзилган ҳар қандай одам дафтарда битилгани каби ўлим топади.. Сериалда асосий сюжет Лайтнинг „Ажал Дафтари“ дан „Кира“ тахаллуси остида ишлаб, ўзини худо деб аташи ва дунё бўйлаб ахлоқсиз шахсларни қирғин қилиш ва жиноятдан холи жамият яратиш учун фойдаланишга бўлган кейинги уринишлари, қаршилик сифатида эса уни қўлга олиш учун аноним детектив ‘’Л’’ бошчилигидаги япон полицияси ишчи гуруҳининг ҳаракатлари атрофида айланади.

 Анимацион адаптацияси

Кейинчалик, Ниппон телевидениэсида, Мадҳоусе томонидан ишлаб чиқарилган ва Тецуро Араки режиссёри бўлган 37-қисмли аниме телесериали адаптацияси 2006-йил октябридан 2007-йил июнигача намойиш этилган. 2006 йилда Нисио Исин томонидан серияга асосланган енгил роман ҳам ёзилган.Нинтендо ДС видео ўйинлар компанияси ва Конами видео ўйинлар компанияси томонидан турли хил видео ўйинлар ҳам истеъмолга чиқарилган. АҚСҲда бу аниме Нетфлихкинокомпанияси томонида 2017-йил август ойида кино шаклида оммага тадбиқ этилган.


Тақиқлар

2005-йилнинг бошида, Лиаонинг (Хитой Халқ Республикаси) пойтахти Шенянг шаҳридаги мактаб маъмурлари болаларга „Ажал Дафтари“ни ўқишни тақиқлашган, чунки ўқувчилар ўқув дафтарларини „Ажал Дафтари“га ўхшатиб олиб, кейин унга танишлари, душманлари ва ўқитувчиларининг исмларини ёза бошлашган. Тақиқ эса ўқувчиларнинг „жисмоний ва руҳий саломатлигини“ „бегуноҳ болаларни йўлдан оздирувчи, уларнинг онги ва руҳини бузувчи“ деб аталувчи сабаблар билан қўйилган.


Қўшимча