Ajam (musiqa)
Ажам (арабча: عجم) — 1) Ўрта аср ўн икки мақом тизимидаги шўба. Мусиқа рисолаларида ажам Раҳовий мақоми, Баёти Ажам – Наво мақоми, Наврўзи Ажам – Ҳижоз мақоми шўбалари сифатида қайд этилгани маълум;
2) Ўзбек, тожик, уйғур ва бошқа шарқ халқлари мумтоз мусиқа меросида мавжуд чолғу ва ашула асарлари. Жумладан, Шашмақом туркумининг Сегоҳ мақоми чолғу бўлимида Муҳаммаси Ажам қисми, ашула бўлимида Наврўзи Ажам шўбаси, Хоразм мақомлари туркумининг Сегоҳ мақоми ашула бўлимида Насри Ажам шўбаси, шунингдек Фарғона-Тошкент мақом йўллари қаторида Наврўзи Ажам куйи, тўрт қисмли Ажам ва унинг тароналари чолғу туркуми бизгача етиб келган ва кенг тарқалган[1][2][3].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ажам (мусиқа)“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |