Ажар (қисса)
Ажар (қирғизча: Ажар) — қирғиз адабиётидаги илк қиссалардан бири. 1928-йилда нашр этилган. Касимали Баялинов томонидан ёзилган повест.
|
Илк нашрининг муқоваси | |
| Асл номи | қирғизча: Ажар |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Касимали Баяли ўғли |
| Мамлакат | Қирғизистон |
| Тил | қирғиз |
| Жанр(лар)и | повест |
| Нашр этилган санаси | 1928-йил |
| Нашриёт | Қирғизистон Давлат нашриёти |
| Аввалгиси | Тулки ва суғур ҳамда қалдирғоч ва илон (1927-йил) |
| Кейингиси | Мурат (1928-йил) |
1916-йил Ўрта Осиё қўзғолони вақтида Хитой заминига қочишга мажбур бўлган қирғиз халқининг тақдири бош қаҳрамон — Ажарнинг тақдири орқали акс эттирилади[1].
Қиссанинг бош қаҳрамони — Ажар исмли оддий қирғиз қизи. Касимали Баялиновнинг бу асарини 1920-йилларида татар, қозоқ, ўзбек адабиётларида ва уларнинг таъсири остида эндигина шакллана бошлаган қирғиз ёзма адабиётида асосий мавзулардан бири бўлган хотин-қизларнинг эзилган ҳаёти ҳақидаги асарлар қаторига қўшиш мумкин. Бироқ композицион қурилишининг ўзига хослиги асарнинг бош мавзуси ҳақида бошқача фикр пайдо бўлишига замин яратади. Чунки асарда бош қаҳрамоннинг тақдирига бевосита алоқаси бўлмаган эпизодлар анчагина муҳим ўрин эгаллаб, уларда 1916-йилдаги Уркуннинг аянчли манзараси тасвирланади. Бу воқеаларнинг фожиаси бош қаҳрамон тақдирининг фожиасидан кам бўлмайди. Учинчи қисмнинг ўртасидан, онаси Батма касал бўлиб қолганидан кейингина воқеалар Ажар атрофида ривожлана бошлайди[2].
Повестнинг охирида Ажар бўриларга таланиб ўлади. Қирғиз ёзма адабиёти эндигина шакллана бошлаган даврга мансуб бўлган ушбу асарда бадиий услуб, сюжет қурилиши ва образларни безаш борасида жиддий камчиликлар мавжуд[3]. Шунга қарамай, қисса ўқувчиларнинг ҳис-туйғуларига таъсир этувчи кучли таъсирга эга. Бу хусусият ўша пайтда қирғиз халқи дуч келган улкан фожиали воқеалар кўрсатилганлиги, ҳақиқий ҳаётдан олинган қаҳрамонларнинг ҳис-туйғулари содда ва сунъий бўлмаган ҳолда баён этилганлиги билан изоҳланади. Ана шундай хусусиятлари туфайли Касимали Баялиновнинг „Ажар“ қиссаси узоқ вақтдан бери миллий адабиётда муҳим ўрнини йўқотмай келмоқда ва у озодлик учун курашган қизлар тимсоли ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ Каркıнлı, Рейҳан (2017). "Касıмалı Баялинов‟ун “Аcар” Адлı Узун Ҳикâесинде Ҳалк Кüлтüрü.". Улусларарасı Тüркçэ Эдебият Кüлтüр Эğитим Дергиси 2 (6): 1028-1042. ҳттпс://дергипарк.орг.тр/эн/доwнлоад/артиcле-филе/323407.
- ↑ Думан, Гüл Бану „Рефлеcтионс оф тҳе Уркун Инcидент ин Кйргйз Просе“, . Интернатионал Аcадемиc Ресеарч & Ревиэwс ин Эдуcатионал Сcиэнcес 1, 2023 — 125-144-бет.
- ↑ Ашлар, Халит (2022). "Творческий путь Касымалы Баялинова и художественный анализ его повести «Ажар»". Вопросы истории 2 (2): 135-139.
Ҳаволалар
- Ажар аудиокитоб