Ажария, Ажария Мухтор Республикаси — Грузия Республикаси таркибида 1921-йилнинг 16-июлида ташкил топган. Кавказортининг жануби-ғарбида, Қора денгиз соҳилида жойлашган. Майдони 3 минг км², аҳолиси — 333 953 кишига яқин (2014). Ажарияда 5 туман, 2 шаҳар, 7 шаҳарча бор. Пойтахти — Батуми шаҳри.

Табиати

Ажария денгиз соҳили паст-баланд, бошқа жойлари тоғли. Туркия билан чегара бўйлаб баланд Шавшет тоғ тизмаси ўтади. Месхети; Арсиян тизмалари ҳам бор. Ажария ҳудудида 500 метргача баландликда иқлими субтропик, тоғларда мўтадил совуқ. Пасттекисликда январнинг ўртача температураси 4°, 7°, июлда 20°, 23°, тог'ларда, январда — 2°, июлда 16°. Йиллик ёғин миқдори ички водийларда 1000–1400 мм ва соҳилда 2400–2800 мм. Энг катта дарёси — Чорох; Батуми шаҳри яқинида Қора денгизга қуйилади. Бу дарёнинг юқори оқими Туркияда, унинг ирмоғи — Ажарисскали Шарқдан Ғарбга бутун мамлакатни кесиб ўтади. Фойдали қазилмалари: мис ва полиметалл рудалар, олтингугурт колчедани, ўтга чидамли тупроқлар. Тупроқлари тоғларда тоғ-ўтлоқ ва тоғ-ўрмон, денгиз соҳилидаги тоғ олдида қизил тупроқ. Ҳудудининг 50% дан кўпроғи ўрмонлар билан қопланган. Тоғ ён бағирларида каштан, дуб, граб, арча, пихта, денгиз бўйида субтропик ўсимликлар (палма, магнолия ва шу кабилар) ўсади. Эвкалипт, бамбук ҳам учрайди. Кинтриши қўриқхонаси бор.

Аҳолиси

Ажария да грузин (ажар)лар, шунингдек руслар, арманлар, украинлар ва бошқа яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км² га 115,2 киши. Аҳолининг 48% шаҳарларда истиқомат қилади. Ажарлар тили грузин тили лаҳжаларидан бири ҳисобланади. Йирик шаҳарлари: Батуми, Кобулети.

Тарихи

Милоддан аввалги ВИ асрларда Ажария Колхида подшоҳлиги, сўнгра Ғарбий Грузия давлати таркибига кирган. ХИИ—ХВ асрларда Ажария ҳудуди бирлашган грузин давлатининг бир қисми бўлган. ХВИ асрнинг 2-ярмида Грузиянинг заифлашуви сабабли Ажарияни Туркия босиб олди ва аҳоли орасида мусулмон динини тарқата бошлади. 1877-1878-йилги Россия-Туркия уруши натижасида Ажария Россияга қўшиб олинди. ХИХ асрнинг 80-йилларида Ажарияда саноат ривожлана бошлади. 1897-1907-йилларда Боку — Батуми нефт қувури ётқизилди. 1918-йил апрелда Батуми, Ахалсихе, Ардаган ва Гуриянинг бир қисмини турк қўшинлари, декабр да эса бутун Ажарияни инглиз қўшинлари босиб олди. 1920-йил июлда улар ҳокимиятни меншевикларга топширди. 1921-йил мартда совет ҳокимияти ўрнатилди. 1921-йил июлда Грузия ССР таркибида Ажария АССР тузилди. 1990-йил декабрдан Ажария Мухтор Республикаси.

Хўжалиги

Ажария Ажария иқтисодиётининг асосини ташкил қилади. Субтропик зироатчилиги, айниқса ситрус мевалари етиштириш ривожланган. Маккажўхори асосий қишлоқ хўжалиги экини ҳисобланади. Боғдорчилик, токчилик, тамакичилик катта ўрин олади. 1949-йилдан Ажариянинг бутун соҳил бўйларига чой экила бошлади. Чорвачилик, паррандачилик, пиллачилик, асаларичилик, соҳилда балиқчилик билан шуғулланилади. Сано-ат корхоналарининг аксарияти Батуми шаҳрида жойлашган. Шаҳарнинг кўпчилик аҳолиси портда ва Қора денгизнинг шарқий соҳилидаги нефтни қайта ишлаш заводида ишлайди. Ажарияда машинасозлик, кемасозлик, тахта тилиш, ёғочсозлик, фанер ва мебел фабрикалари, озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари, бир неча йирик чой фабрикаси бор. Батуми кофеин заводи машҳур. Электр энергиянинг ягона маҳаллий манбаи Ажарисскали ГЕСи, шунингдек бир неча иссиқлик электр стансияларидир. Ажария ҳудудидан Батуми — Боку темир йўл. Батуми — Самтредиа, Батуми — Ахалсихе автомобил йўли ўтади. Асосий денгиз порти — Батуми шаҳрида. Ажарияда Батуми, Махинжаури, Сиҳисдзири, Бешуми, Кобулети, Яшил Бурун курортлари бор. Ажария четга нефт маҳсулотлари, янги ва консерваланган ситрус мевалар, чой, ҳўл мева, узум, тунг ва эфир мойлари, тамаки маҳсулотлари, чой ва вино саноати учун асбоб-ускуна, фанер, мебел чиқаради. Четдан металл, асбоб-ускуна, қурилиш материаллари, ун, тўқимачилик маҳсулотлари олади.

Маданияти

Ажарияда барча турдаги умумий таълим мактабларида 65 мингдан ортиқ ўқувчи ўқийди. Ўрта махсус ўқув юртлари, Батуми денгизчилик академияси, Батуми университети, Батуми политехника институти, аквариум, делфинарий, илмий тадқиқот муассасалари, ботаника боғи, оммавий кутубхоналар, клуб муассасалари, кино қурилмалар бор. Грузин ва рус тилларида газ. чиқади. Радиоэшиттириши ва ретрансляция телекўрсатуви мавжуд. Ажария адабиёти — грузин адабиётининг таркибий қисми. Ёзувчилардан М. Варшанидзе, 3. Горгиладзе, П. Лория, Н. Малазония, Ш. Роква, П. Руруа, Ф. Халва-ши, Г. Салуквадзе, Ажария Шервашидзе ва бошқа уни ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшганлар. Ажария меъморлик обидалари: Гониадаги қал’а, Византия давридан қолган Сиҳисдзиридаги Петр қал’а-шаҳри (ВИ аср да асос солинган), Тамариссихе қал’аси, Схалтдаги ибодатхона (ХИИИ аср), Махунсети, Дандало, Сапуткретидаги бир аркали кўприклар ва бошқа Ажарияда қадимдан амалий безак санъати (ёғоч ўймакорлиги, зарб қилиш, каштачилик) ривожланган. Кейинги йилларда профессионал санъат ўсди (рассомлар Ш. Холуашвили, С. Артмеладзе, Х. Инаишвили; ҳайкалтарошлар Т. Чантуриа, М. Болквадзе ва бошқалар). Батумида Давлат қўшиқ ва рақс ансамбли, халқ ижоди уйи, мусиқа хореография жамияти бор. 1937-йилдан Батумида И. Чавчавадзе номидаги театр ишлаб турибди. Театрдаги Ю. Кобаладзе, Ажария Мгеладзе, Н. Тетрадзе каби машҳур артистларнинг ижоди диққатга сазовор. 1980-йилдан қўғирчоқ театри, 1993-йилдан опера театри ишлайди. Батуми шаҳридаги ўлкашунослик музейида Ажария аҳолиси этнографиясига оид буюм ва ашёлар мавжуд.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.