Аждодлар чорлови: Буюк Турон
„Аждодлар чорлови: Буюк Турон“ — Ўзбекистон ва Жазоир ҳамкорлигида, режиссор Ғиёс Шермуҳамедов томонидан суратга олинган „Аждодлар чорлови“ тарихий филмнинг биринчи қисмидир. СССР халқ артисти, Сосиалистик Меҳнат Қаҳрамони Маҳмуд Эсамбоевнинг сўнгги кино асари ҳисобланади[1][2][3][4].
| „Аждодлар чорлови: Буюк Турон“ (Зов предков: Великий Туран) | |
|---|---|
| Режиссёр(лар) | Ғиёс Шермуҳамедов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Дмитрий Василиу ва Ғиёс Шермуҳамедов |
| Ролларда | Бекзод Муҳаммадкаримов, Фотима Режаметова, Шуҳрат Иргашев, Маҳмуд Эсамбаэв, Муҳаммад-Али Маҳмадов |
| Бастакор(лар) | Феликс Янов-Яновский |
| Студия | „Меросфилм (Мерос)“ |
| Премера санаси |
|
| Мамлакат |
|
| Тил | русча |
| Кейинги филм | Аждодлар чорлови: Сўғдиёна |
Яратилиш тарихи
СССР парчаланганидан кейин 90-йилларда “Ўзбекфилм” киностудияси 10 йилга яқин вақт давомида фаолияти тўхтатиб қўйилганди. Бироқ режиссор Ғиёс Шермуҳамедов бунинг учун 1992-йилда ўзининг “Меросфилм” (Мерос) киностудиясини ташкил этди. У суратга олиш учун ҳомийлар қидирди, банклардан кредит олди. Кейин эса Марказий Осиёда давлатчиликнинг шаклланиши, у ерда ислом динининг ёйила бошлагани ҳақида ҳикоя қилувчи “Аждодлар чорлови” тарихий дилогиясини суратга олишни бошлади. Режиссор тарихчи ва олимлар билан ҳамкорликда ссенарий устида ишлади, кўплаб тарихий архив ҳужжатларини қайта кўриб чиқди. У Жазоирдан ҳомий топди, у ерда Ўзбекистондан ташқари мазкур филм ҳам суратга олинган. “Буюк Турон” дилогиясининг биринчи филми, сўнг “Сўғдиёна” дилогиясининг иккинчи филми 1995-йилда чиқди[5].
Филмнинг қисқача мазмуни
Филмда ўша даврнинг учта буюк давлати – ВИ асрда[6] Турк хоқонлиги, Византия ҳукмронлиги ва Форс Сосонийлар давлати ҳақида сўз боради. Бу воқеа тақдир тақозоси билан уч буюк давлат манфаатлари йўлида турган сўғдлик савдогар Земарх номидан ҳикоя қилинади.
Ролларда
- Бекзод Муҳаммадкаримов - Бектузун / Турксанф (эгизаклар, Истам-ҳоқон ўғиллари)
- Фотима Режаметова - Энасой
- Шуҳрат Иргашев - Земарх[7] (ривоятчи, ВИ аср сўғд савдогари)
- Маҳмуд Эсамбаэв - Билге-Оол
- Муҳаммад-Али Маҳмадов - Хусрав
- Карима Яҳяви - Шаҳрибону
- Игор Дмитриев - Валентин
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ „Чародей танца Махмуд Эсамбаев. ЖЗЛ » ИА Чеченинфо“. 2016-йил 4-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ Киноклуб "Феникс" -> Зов предков.Великий Туран / 1994г
- ↑ Махмуд Эсамбаев - Бог Танца
- ↑ Оритан - Шаман Танца Махмуд Эсамбаев
- ↑ „Потомки оценят“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ „Фильм «Зов предков. Великий Туран», 1995 г., режиссёр Гияс Шермухамедов: описание, фото, отзывы и рецензии — вся информация о фильме на РУСКИНО.РУ“. 8-январ 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июн 2022-йил.
- ↑ Иргашев Шухрат - Российские и советские актеры