Ажина (араб – жин) – туркий халқлар оғзаки ижодидаги демонологик салбий образ. Ажина ёвуз руҳлар ҳақидаги анимистик тушунча, эътиқод маҳсули. Образ сифатида кишилик жамияти ҳали уруғчилик босқичида эканлигида шаклланган. Оғзаки ижод намуналарида ажина ташландиқ жой, чакалакзор, кимсасиз ўрмонларда учрайди, асосан сулув қиз, чақалоқ, сочи ёйиқ кампир, қўзичоқ, эчки қиёфаларида намоён бўлади дейилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил