Ajinatepa
Ажинатепа — будда ибодатхонаси ҳаробаси сақланган тепалик (ВИ——ВИИ асрлар). Қўрғонтепа ш. (Тожикистон Республикаси)дан 12,5 км шарқда. Тожикистон археологик экспедицияси томонидан қазиб ўрганилган (1961-1969). Ибодатхона ва монастирдан иборат 2 қисмли иншоотга эга (100х50) . Қазишмалар даврида беш юздан ошиқ сан’ат ёдгорликлари — ҳайкаллар, нақшлар, деворий расмлар ва уларнинг парчалари топилган. Будданинг ўлим тўшагида ётган 12 метрли ҳайкали ва совға келтираётганларнинг деворий расмлари муҳим тарихий аҳамиятга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |