Ажиотаж талаб – бозордаги шов-шув ва ваҳима таъсирида сунъий пайдо бўладиган ва шиддат билан ортиб борадиган талаборатория ажиотаж талаб аҳоли ўртасида миш-мишлар тарқатиш, реклама воситасида муайян товарларга ўта юқори баҳо бериш орқали истеъмолчи руҳиятига таъсир этиш, товарларга бўлган ғоят катта қизиқиш, қимматчилик ва қаҳатчилик хавфи, ҳар хил шов-шувлар таъсирида пулни товар захираларига айлантиришга интилиш оқибатида юзага келади. Ажиотаж талаб таъсирида товар таклифи талабдан орқада қолиб, бозор мувозанати бузилади товарлар тақчиллиги ғоят кучайиб кетади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил