Ajmer
Ажмер, Ажмир – Ҳиндистоннинг Ражастхан штатидаги шаҳар. Аравали тоғида, 900 метр баландликда жойлашган. Аҳолиси 402 минг киши (1991). Транспорт йўллари тугуни ва тўқимачилик саноати маркази мавжуд. Ипгазлама, шойи ва трикотаж фабрикалари, машинасозлик корхоналари, темир йўл устахоналари бор. Бадиий ҳунармандчилик (шойига гул тикиш, тўр тўқиш) ривожланган. Мамлакатнинг асосий диний марказларидан. Ажмер ХИИ аср бошларида вужудга келган ва Чауханлар давлатининг пойтахти бўлган. 1192-йилдан Муҳаммад Ғурийга қарашли, кейинроқ Дехли султонлари тасарруфига ўтган. 1556-йилдан Бобурийлар ҳукмронлигида бўлган. 1818-йилда инглизлар босиб олган. 1947-йилдан мустақил Ҳиндистон таркибида. Ажмерда ХИИ асрда қурилган масжид, ХВИ асрда солинган қал’а ва саройлар сақланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |