Ажроқлик – ташқи ёки ички куч таъсирида тоғ жинсларининг ўз ичидаги ёриқлар бўйлаб алоҳида ажралиши. Одатда магма совиб, жинсларга айланаётган вақтда ёки чўкинди жинслар сувдан кўтарилиб қуриётганда, ёриқлардан ёки ёпишиб турган жойлардан ёриқлар бўйлаб ажралган кезларида бу хусусият намоён бўлади. Тоғ жинсларининг ажралиш шаклларига қараб ажроқлик бир неча турли бўлади; масалан, чўкинди тоғ жинсларида тўртбурчакли, кубсимон, қатламсимон, параллелепипедсимон, призматик ёки устунсимон, шарсимон, тоштахтасимон ва бошқа ажроқлик яхлит массивдан зарур шакл ва ўлчамдаги тошни ажратиб олишни осонлаштиради. Кончилик ишларини рационал лойиҳалашда аҳамияти бор. А3, Ас, Ос – қадимги туркий қабилалардан бирининг номи. Улар ВИИ ва ХИ асрларда ҳозирги Тива Республикасининг ғарбий қисмида яшаган. Асосий қисми ВИИ ва ВИИИ асрлардаёқ Еттисувга кўчиб келиб, Или ва Чу дарёлари бўйларига, Кестак довонининг ҳар икки томонига ўрнашган. „Ҳудуд ул-олам“ асарида ажроқлик тиркашларнинг бир қисми дейилган. Енисей, Олтой ва Тяншаннинг ўрта асрларга оид этнонимикасида ажроқлик номи қирғизлар билан боғлиқ ҳолда учрайди. Олтойда тўрт ос деган уруғ-қабила номи сақланиб қолган. Тува ва Олтой тоғ ён бағирларидаги ажроқликларнинг бир қисми кейинчалик Сибир халқлари (Олтой, телеут), Еттисувдагилари эса қозоқ, қирғиз ва ўзбек халқлари таркибига сингиб кетган. Ҳозирги Самарқанд вилоятининг ғарбий туманларида сарой қабиласига мансуб ўзбеклар таркибида ажроқлик этноними сақланиб қолган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ажроқлик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.