Ажwаин, ажоwан[1] (/ˈæдʒəwɒн/) ёки Трачйспермум амми — ажован, зира, омам (тамил тилида), тимол уруғи, епископ ўти номи билан танилган зирадошлар оиласига мансуб бир йиллик ўт[2]. Ўсимликнинг барглари ва уруғи одамлар томонидан истеъмол қилинади[3].

Ажwаин
Flowers of Trachyspermum ammi
Илмий таснифлаш
Ўсимликлар
Юксак ўсимликлар
Гулли ўсимликлар
Икки уруғпаллалилар
Астеридс
Апиалес
Зирадошлар
Трачйспермум
Т. амми
Бинар номи
Трачйспермум амми

(Л.) Спрагуэ эх Туррилл
Синонимлар
  • Амми cоптиcум Л.
  • Cарум cоптиcум (Л.) Линк
  • Трачйспермум cоптиcум Линк
  • Сисон амми Л.

Тавсиф

Ажwаин меваси (шизокарплар)

Ажwаиннинг майда, овал шаклидаги, уруғга ўхшаш мевалари оч жигарранг рангда бўлиб, улар зирадошлар оиласига мансуб зира ва арпабодиён каби бошқа ўсимликларнинг уруғларига ўхшайди. Улар аччиқ ва ўткир таъмга эга, таъми арпабодиён ва ореганога ўхшайди[3].

Ўстириш ва ишлаб чиқариш

Ажwаин қуруқ ва унумсиз бўлган ҳудудларда ўсишга мойилдир. Бу зираворлар Мисрга хосдир, лекин Жанубий ва Ғарбий Осиёнинг кўплаб қисмларида, жумладан Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва бошқа мамлакатларда етиштирилади. Гужарат ва Ражастан Ҳиндистоннинг ажwаин етиштириш билан машҳур бўлган минтақаларидир[4].

Пазандачиликда фойдаланиш

Мевалар камдан-кам ҳолларда хом ҳолда истеъмол қилинади. Улар одатда қуруқ ёки ёғда қовутилган ҳолатда истеъмол қилинади, бу зираворнинг янада нозик ва мураккаб та‘мли бўлишига имкон беради. У Ҳиндистон яриморолининг ошхонасида кўп қўлланади. Афғонистонда мевалар нон ва печене устига сепилади[5].

Ажwаин уруғларни лимон шарбати ва қора мурч билан аралаштириб, кейин қуритганда оғизни тозалаш воситаси сифатида ҳам ишлатиш мумкин[6].

Дори сифатида

Ажwаин одамларда касалликка қарши хусусиятларга эга эканлиги ҳақида жуда кам клиник далиллар мавжуд. Ажwаин капсулаларда, суюқлик ёки кукун кўринишида сотилади. 

Ажwаинни ўсимлик аралашмаларида оғиз орқали ишлатиш самарали ёки хавфсиз эканлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Салбий таъсирлар

Ҳомиладор аёлларга ҳомила ривожланишига салбий таъсис кўрсатиши мумкинлиги туфайли ажwаинни ишлатмасликлари керак ва уни эмизикли аёллар исте‘мол қилиши тавсия этилмайди. Оғиз орқали қабул қилинган юқори миқдорда епископ ўти заҳарли ҳисобланади ва ўлимга олиб келиши мумкин. 

Ажwаин

Эфир мойи

Ажwаин меваларини гидродистиллаш орқали асосан тимол, гамма-терпинен, п-симен ва 20 дан ортиқ бирикмалардан иборат эфир мойи олинади[7].

Манбалар

  1. ↑ „ажоwан - Дефинитион оф ажоwан ин Энглиш бй Охфорд Диcтионариэс“. Охфорд Диcтионариэс - Энглиш. 2012-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Ажwаин“. Дигитал Ҳербариум оф Cроп Планц (2016-йил 4-октябр). Қаралди: 2021-йил 5-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ализа Греэн. Фиэлд Гуиде то Ҳербс & Спиcес: Ҳоw то Идентифй, Селеcт, анд Усе Виртуаллй Эверй Сеасонинг ат тҳе Маркет. Қуирк Боокс, Жануарй 2006 — 116–117-бет. ИСБН 978-1-59474-082-4. 
  4. ↑ Баирwа, Ранжан; Содҳа, Р. С.; Ражаwат, Б. С. (2012). "Трачйспермум амми". Пҳармаcогносй Ревиэwс 6 (11): 56–60. дои:10.4103/0973-7847.95871. ИССН 0973-7847. ПМИД 22654405. ПМC 3358968. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3358968. 
  5. ↑ Алан Давидсон. Тҳе Охфорд Cомпанион то Фоод. Охфорд Университй Пресс, 2014 — 9–-бет. ИСБН 978-0-19-967733-7. 
  6. ↑ „Ҳеалтҳ Бенефиц оф Cаром Сеэдс: Тҳе усе оф cаром сеэдс ин Индиан cуисине, ҳеалтҳ бенефиц анд cулинарй усес“ (эн). Тҳе Тимес оф Индиа (2021-йил 1-июл). Қаралди: 2022-йил 5-январ.
  7. ↑ Сингҳ, Гурдип; Мауря, Сумитра; Cаталан, C.; де Лампасона, М. П. (Жуне 2004). "Чемиcал Cонституэнц, Антифунгал анд Антиохидативе Эффеcц оф Ажwаин Эссентиал Оил анд Иц Аcетоне Эхтраcт". Жоурнал оф Агриcултурал анд Фоод Чемистрй 52 (11): 3292–3296. дои:10.1021/жф035211c. ПМИД 15161185.