Ажзчи (туркийча) – Темур ва темурийлар даврида ҳарбий сафарга отланган қўшинни машаққатли жойлардан олиб ўтиш мақсадида маҳаллий аҳоли ичидан танлаб олинган йўл кўрсатувчи. Ажзчи темурийлар тарихига тегишли ёзма обидаларда, хусусан „Бобурнома“да қайд этиб ўтилган[1].

Манбалар

  1. ↑ "Ажзчи" ЎзМЕ. А-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил