Aka buxor
Ака бухор (тахаллуси; асл исми Бухоржон Зокиров) (1894 — Қўқон — 1962) — ўзбек халқ қизиқчиси. 1916-йилдан малакали қизиқчи сифатида танилади. Қўқонлик Маҳкам Ҳофиз труппаси билан Тошкентга келиб, „Нон гарови“, „Юрак оғриғи“, „Рўмолча ўйнатиш“ каби томошалар кўрсатади. Халқ созандалари ва қизиқчиларига ишбошилик қилади. Шўролар ҳокимиятининг дастлабки йилларида Ака бухор эски қизиқчиликларни давр ва томошабинлар талабига мослайди: „Ҳасан-Ҳусан“, „Олти бола“, „Новвойлик“, „Мироббоши“, „Бой билан хизмат-кор“, „Чаққон бола“ ва бошқа 40-йилларда у Шокиржон Тошканбоев, Усмонжон Нишонбоев, Ҳақимжон Парпиев каби дорбозлар билан Туркистоннинг шаҳар ва қишлоқларида томошалар кўрсатади. Ака Бухор анъанавий театрнинг барча жанрларида ижод қилган. Ижрочи сифатида юз ва кўз ифодалари, товуш оҳангларидан жуда усталик билан фойдаланган. У кулгили ўйинларни ижро этишда, ҳажвий ҳикоялар айтишда, аскияда ҳам моҳир бўлган. Теша қизиқ Комилов, Тўйчиқори Раҳимов, Ғофуржон Мамаюнусов каби қизиқчилар Ака Бухорга эргашиб ижод қилганлар[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Қодиров М., Машарабоз ва қизиқчилар санъати, Т., 1968.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |