Akademik (sifat)
Qiyofa
Академик (сифат) – 1) академиянинг илмий муассаса ёки олий ҳамда ўртда махсус ўқув юрти маъносидаги тушунчаларига тааллуқликни билдиради; масалан, академик нашр, академик лицей, академик йил, академик соат. Академик йил – олий ўқув юртларида машғулотлар бошланишидан (одатда кузда) уларнинг тугашигача (келгуси йил ёзигача) бўлган вақт; академик соат – ўқув юртларида битта машғулотни ўтказишга белгиланган вақт (одатда 45 мин.). 2) Ўзбекистон ва МДҲда етук ижрочилик жамоалари, театрларга бериладиган фахрий ном (қаранг Академик театр)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |