2020-йил ҳолати бўйича, дунё аҳолисининг ҳар миллион кишисига тўғри келадиган илмий ва техник журнал нашрларининг сони

Академик нашр — фан, адабиёт ва санъат асарларининг илмий асосда тайёрланган нашри. Асосан мутахассислар ва илм аҳлига мўлжалланади, илмий тадқиқот мақсадини кўзда тутади.

Академик нашр ижодкорнинг бутун меросини тўлиқ қамраб олиши, асарларининг илмий ўрганилган матни билан бирга турли жиҳатларини ҳам ўз ичига олиши, илмий қайд, изоҳ ва шарҳларга эга бўлиши билан бошқа нашрлардан фарқланади. Масалан, Ўзбекистон Фанлар академияси „Фан“ нашриётида нашр этилган Ойбек асарларининг 20 жилдлиги, Ҳамид Олимжон асарларининг 10 жилдлиги Академик нашр ҳисобланади[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Академик нашр“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.