Академик таътил — Ўзбекистон Республикаси олий та’лим муассасалари талабалари учун ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш учун, болаларни парвариш қилиш мақсадида берилади.

Академик та’тил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатда берилади:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун — қонун ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
  • саломатлигини тиклаш учун — 12 ой муддатга;
  • ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун — қонун ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш та’тиллари муддатига[1].

Шунингдек, талабага оиласининг касал а’зосини парвариш қилиш учун ҳам академик та’тил берилади[2].

Талабаларга ўқиш давомида 2 марта тақдим этилади. Истисно сифатида тиббиёт та’лим муассасалари талабаларига уч мартагача академик та’тил берилиши мумкин. Биринчи босқичда та'лим олаётган талабаларга академик та’тил, истисно тариқасида, фақат уларнинг касаллиги туфайли берилади. Талабага академик та’тил берилиши уни та’лим муассасасидан четлаштириш деб ҳисобланмайди. шунингдек, академик та’тил даврида талабаларга стипендиялар тўланмайди[1].

Манбалар