Академик театр – МДҲ мамлакатларидаги йирик ва кўҳна театрларга бериладиган фахрий унвон. Собиқ Иттифоқда 1919-йилда таъсис қилинган. Биринчи бўлиб Академик театр унвони Москвадаги Катта театрга берилган. Ўзбекистонда шу унвонга сазовор бўлган 3 та театр бор: Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театри, Навоий номидаги Катта академик опера ва балет театри ва Республика академик рус драма театри[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.