Академия (юнонча: Ἀκαδήμεια, лотинча: Аcадемиа — афсонавий қаҳрамон Академ номидан) — кўпгина илмий муассаса, жамоат ташкилотлари, ўқув юртларининг номи. Мил. авв. ИВ асрда Платон (Афлотун) асос солган юнон фалсафий мактаби (қаранг Платон академияси), Афина яқинидаги жой ҳам унинг номи билан аталган. Шарқ мамлакатларида Академия тарзидаги муассаса ва жамиятлар ВИИИ—ИХ асрларда таркиб топа бошлаган. Хусусан, араб халифалигида Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даври (786-809)да "Байт ул-ҳикмат“ ("Ҳикмат хонаси“)га асос солиниб, халифа Маъмун ҳукмронлиги даври (813- 833)да „Байт ул-ҳикмат“нинг фаолияти янада ривож топган, унинг расадхонасива катта кутубхонаси бўлган (буюк математик Ал-Хоразмий ва астроном Аҳмад ал-Фарғоний 253 шу ерда ишлаган). Машҳур олим ва шоир Ибн Ҳамдон (935-йил вафот этган) Мосул шаҳрида ку-тубхонали „Дор ул-илм“ („Илм уйи“) очган ва бу жой илмга интилганларнинг кириши учун бемалол бўлган. Бундай Алар Бағдодда, шунингдек Мисрда ҳам очилган. 1004-йилда Урганчда Мамун академиясига асос солинган. Абу Райҳон Беруний шу Академиянинг раҳбари бўлган (бу Академия доирасида Абу Али ибн Сино, файласуф Абу Саҳл Масиҳий, табиб Абулҳасан Ҳаммор ва бошқа иш олиб боришган). Амир Темур томонидан Самарқандда тўпланган олим, ёзувчи ва меъморлар ХВ аср фани ва маданияти тараққиётига муносиб ҳисса қўшганлар. Улуғбек ма-драсаси ва расадхонаси ҳам ўз даврининг Академия сидир (қаранг Улуғбек академияси); бу академия Қозизода Румий, Коший, Али Қушчи ва бошқа буюк математик ҳамда астрономларни бирлаштирган. ХВ асрнинг 2-ярмида илмий ва маданий мар-казга айланган Ҳиротда, Навоий атрофида олим, ёзувчи, рассом, созанда ва бошқалардан таркиб топган ўзига хос илмий ва бадиий жамият юзага келган. Ҳирот миниатюра мактабинн ўрта аср Шарқида давлат томонидан таъсис этилган биринчи бадиий академия деб ҳисоблаш мумкин (Беҳзод шу Академиянинг энг йирик вакилидир). ХВ ва ХВИ асрларда Европада (Италияда) турли илмий жамиятлар Академия деб атала бошлаган; уларнинг фаолияти асосан ижтимоий фанлар йўналишида бўлган. ХВИИ асрда бир қанча илмий жамиятлар — академиялар тузилиб, улар асосан табиацҳунослик масалалари билан шуғулланган. ХВИИ асрнинг 2-ярмидан давлат ҳокимияти ёрдами билан бир қанча мамлакатларда миллий илмий марказ сифатидаги академиялар тузилди; мас, Лон-дондаги Қироллик жамияти (1660), Париж Фанлар Академияси (1666), Берлиндаги Пруссия Фанлар Академияси (1700), Петербург Фанлар Академияси (1724). Ҳозирги вақтда комплекс турдаги фанлар академияси ёки уларга ўхшаш муассасалар кўп мамлакатларда бор; бу мамлакатларнинг кўпларида фан ёки маданиятнинг бирор тармоғини қамраган соҳа Академиялари ҳам мавжуд. Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси мамлакатнинг олий илмий ташкилоти ҳисобланади; Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ҳам мавжуд. Ўзбекистон ва баъзи мамлакатлардаги айрим олий ўқув юртлари ҳам Академия деб аталади (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ҳарбий Академияси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Россиядаги К. Академия Тимирязев номидаги Москва Қишлоқ хўжалик Академияси). Шунингдек республикамизда Давлат ва жамият қурилиши академияси ҳам фаолият юритади. Мамлакатлар Фанлар Академияси ҳақида шу мамлакат Фанлар Академияси ҳақидаги алоҳида мақолаларга қарши эмас, Австрия Фанлар академияси, Украина Фанлар академияси[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил