Akademnashr
Академнашр – 2004-йилда асос солинган нашриёт. 2009-йилда ноширлик фаолиятини юритиш учун лицензия олган. Нашриётнинг асосий фаолият йўналиши илмий, илмий-оммабоп, маърифий, публицистик, адабий бадиий, ижтимоий, ҳуқуқий соҳадаги турли хил асарларни чоп этишдан иборат. 2007-йилга қадар „Ёки“ номи остида фаолият юритган. Кейинчалик „Академнашр“ номини олган. Нашриёт 2014-йилда „Йилнинг энг яхши нашриёти“ сифатида тан олинган. 2015-йилда Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган „Китоб – ҳамкорлик ва тараққиёт йўли“ Х халқаро кўргазма-ярмарка ва илмий конференсия доирасида ташкил этилган танловда „Энг яхши бадиий нашр“ йўналиши бўйича ғолиб бўлган. Нашриёт йилига 100 дан ортиқ номда китоблар чоп этади. Нашриёт ўз полиграфик базасига ҳам эга.
| Мамлакат | Ўзбекистон |
|---|---|
| Асос солинган | 2004-йил |
| Асосчи(лар) | Санжар Назар |
| Раҳбар(лар) | Санжар Назар |
| Вебсайт | академнашр.уз |
Россия, Америка, Буюк Британия, Австрия, Германия, Туркия, Италия, Корея, Эрон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон каби мамлакатларнинг 140 дан ортиқ нашриёт уйлари, Кембриж, Оксфорд, Иллинойс университетлари, Иван Фёдоров номидаги Москва давлат матбаачилик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Россия Фанлар академияси каби соҳадаги йирик таълим муассалари, йирик ахборот ва маданият марказлари вакиллари, шунингдек, дунёнинг таниқли адабиёцҳунослари, таржимонлари, олимлари, безакчи-рассомлари, журналистлари иштирок этган ушбу танловда „Академнашр“ нашриётида чоп этилган Махтумқулининг „Асарлар“ китоби 7 та йўналишдан бирида ғолиб бўлган[1].
Шу билан бирга кўплаб халқаро китоб кўргазмаларида, жумладан, 2022-йил Туркия пойтахти Истанбул шаҳрида ўтказилган „ВИИ халқаро Истанбул ноширлик касбий учрашувлари“[2] ҳамда 2023-йилда Озарбайжоннинг пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтган ВИИИ халқаро китоб кўргазмасида иштирок этган[3].
„Академнашр“ нашриёти 2010-йилдан муаллифлик ҳуқуқига қатъий амал қилишни бошлаган[4]. 2013-йилда нашриётда нашр этилган профессор Шуҳрат Сирожиддиновнинг „Алишер Навоий: манбаларнинг қиёсий-типологик, текстологик таҳлили“ китоби Ўзбекистон Республикасининг биринчи даражали Давлат мукофоти билан тақдирланган. Бундан ташқари Эшқобил Шукурнинг „Кўз юмиб кўрганларим“ китоби „Эътироф-2013“ мукофотининг „Йилнинг энг яхши бадиий асари“ номинациясида ғолиб деб топилган.
Қосимжон Содиқовнинг „Эски ўзбек ёзма адабий тили“ китоби 2022-йилда МДҲга аъзо давлатларнинг „Китоб санъати“ ХИХ халқаро танловида „илмий-оммабоп нашр“ йўналишида лауреат бўлган[5].
Нашриёт Чўлпон, Беҳбудий, Рауф Парфи, Назар Эшонқулнинг жилдликлари, Алишер Навоийнинг „Муҳокамат-ул луғатайн“, Жеймс Жойснинг „Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили“, Ҳарпер Лининг „Мазахчини ўлдириш“, Адиб Холиднинг „Ўзбекистон таваллуди“ ва бундан ташқари „Излам“ рукни остида 9 нафар ёш ижодкорнинг тўплами ва кўплаб шоир ҳамда ёзувчиларнинг асарларини чоп этган[6]. „Академнашр“да ўзбек тилидан ташқари инглиз, рус, немис, франсуз ва бошқа хорижий тилларда ҳам китоблар нашр қилинади. Шунингдек нашриёт ўз матбаа бўлимига ҳам эга.
Манбалар
- ↑ „«Академнашр» нашриёти Ашхобод шаҳрида ўтказилган танловда ғолиб бўлди“. кун.уз. Қаралди: 11-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Истанбул Халқаро ноширлик касбий учрашувларида Ўзбекистон алоҳида эътибор қаратиладиган давлат сифатида танланди“. юз.уз. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ „ВИИИ Баку халқаро китоб кўргазмасида “Академнашр” ҳам иштирок этмоқда“. ойина.уз. Қаралди: 11-сентабр 2023-йил.
- ↑ „“Миллионлаб харажат билан китоб чиқарасиз, айрим ‘савобталаб’лар эса электрон шаклини тарқатиб юборишади” — Ўзбекистон ноширлари муаллифлик ҳуқуқи муаммолари ҳақида“. дарё.уз. Қаралди: 11-сентабр 2023-йил.
- ↑ „"Китоб санъати" ХИХ Халқаро танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди“. УЗА.уз. Қаралди: 12-сентабр 2023-йил.
- ↑ „“Излам” туркуми жамият олдига қандай саволларни қўйди? Назар Эшонқул таҳлил қилади“. ойина.уз. 2023-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-сентабр 2023-йил.