Akarifaglar
Акарифаглар (юнонча акари — кана ва пҳагос — еювчи) — йиртқич ва паразит ҳашаротлар ҳамда каналар; ўргимчакканаларнинг табиий кушандалари. Суғориладиган деҳқончилик минтақаларида оддий ўргимчаккана билан озиқланувчи акарифагларнинг 40 тури аниқланган. Ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидаги ўргимчаккакина билан озиқланиб, улар сонини камайтирувчи акарифаглар - стеторус, канахўр трипе, йиртқич қандала— ориус, олтинкўзлар, фитосеид оиласига мансуб йиртқич каналар ва бошқа катта аҳамиятга эга. Йиртқич каналардан иссиқхоналардаги ўсимликларни, баҳор ва кузда эса ҳарорат 30% дан юқори ва ҳаво намлиги 60-80% ли шароитда ғўзани зараркунандалардан ҳимоя қилишда ҳашаротларни мавсумий тарқатиш усулида фойдаланилади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |