Akaritsidlar
Qiyofa
Акарицидлар (юнонча: „акари“ — кана ва лотинча: „cаэдо“ — ўлдираман) — ўсимликхўр каналар, омбор каналари, шунингдек уй ҳайвонлари ва парранда каналарига қарши қўлланадиган кимёвий моддалар.
Ўсимликка сиртдан келтан, неорон, омайт, митак, олтингугурт, оҳак-олтингугурт қайнатмаси ва сингиб таъсир этувчи (фосфамид, фозалон, карбофос ва бошқалар) акарицидлар бўлиши мумкин. Сингиб таъсир қилувчи акарицидлар ўргимчакканадан ташқари яна ўсимлик битларини ва бошқа бир қанча сўрувчи зараркунандаларни ҳам нобуд қилади. Омбор каналарига қарши метилбромид, хлорпикрин ва бошқа акарицидлар қўлланади. Деҳқончилик ва боғдорчиликда акарицидлар асосан ўргимчакканага қарши ишлатилади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |