Акация – бурчоқдошлар оиласига мансуб дарахт ва буталар. 1) чин акация (Аcаcиа) – мимозадошлар кенжа оиласига мансуб дарахт. 500 га яқин тури бор. Кўпроқ Австралия (250 дан ортиқроқ тури), қисман Африка ва Арабистон ярим оролида тарқалган. Кейинги вақтда акациянинг баъзи турлари бошқа жойлар (Қора денгиз соҳиллари)да ҳам иқлимлаштирилган. Чин акация майда пацимон баргли, тўпгуллари эрта баҳорда очиладиган бўлгани учун хушманзара ўсимлик сифатида ўстирилади. Сенегал, Эфиопия ва Арабистон акацияларидан ақоқиё, кўпчилик чин Акация турларининг пўстлоғидан ошловчи моддалар олинади. Баъзи чин акация турларининг меваси ва ёғочида ҳам ошловчи ва елим моддалар бор ёғочи мебел ишлаб чиқаришда фойдаланилади. 2) оқ акация ёки сохта акация (Робиниа псеудоаcаcиа) – капалакгулдошлар кенжа оиласига мансуб дарахт (қаранг Оқ акация) , 3) сариқ акация(Cарагана арборесcенс) – бута тарзида ўсади (қаранг Қарағай)[1].

Манбалар

  1. ↑ "Акация" ЎзМЕ. А-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил