Википедияда исми Акбар ва фамилияси Аҳмедов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акбар Аҳмедов— қўқонлик давлат ва жамоат арбоби. ЎзССР КП(б) Марказий Қўмитаси савдо бўлими мудири.

Акбар Аҳмедов
ЎзССР КП(б) Марказий Қўмитаси савдо бўлими мудири
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1901-йил
Қўқон шаҳри
Вафоти 4-октябр 1938-йил(1938-10-04)
(37 ёшда)
Турмуш ўртоғи Адолатхон Абдуллабекова

Фаолияти

Акбар Аҳмедов 1901-йилда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. У дастлаб жадид ва рус-тузем мактабларида таҳсил олган. Акбар Аҳмедов Қўқоннинг нуфузли оилаларидан бирида дунёга келган. Бу даврда Қўқонда Туркистон мухторияти тугатилгач, Акбархўжанинг оила аъзолари ҳам тақиб остига олинган. У 1921-йилда 4-январдан маҳаллий қурилиш ташкилотига дастлабки фаолиятини бошлайди. 1927-йилда компартияга кириб, кейинроқ бир қатор совет партия ташкилотларда ишлайди. Акбар Аҳмедов 1927-1932-йилларда ЎзССР Касаба уюшмалари иттифоқида, 1932-йилдан ЎзССР компартияси Марказий Қўмитасининг таъминот бўйича котиби сифатида ишлайди. У 1934—1935-йилларда Москва Марксизм-ленинизм курсида таҳсил олади. 1936-йилдан ЎзССР КП(б) Марказий Қўмитаси савдо бўлими мудири сифатида фаолият олиб боради[1]. 1937-йил январдан 15-июлгача ЎзССР совхоз халқ комиссари сифатида ишлайди. У қамоққа олинганига қадар ЎзССР ички савдо халқ коммисари лавозимида фаолият кўрсатади. 1937-йил 9-ноябрда Акбар Аҳмедов собиқ ЎзССР енгил саноат комиссари Ғулом Яқубов билан юзлаштирилади. Агжикитов 1937-йил 20-декабрда ҳеч қандай далиллар кўрсатмаган ҳолда Акбар Аҳмедовни махфий миллатчилик ташкилоти аъзоси, жосус, совет ҳукуматига қарши деверсант сифатида, ЎзССР ЖКнинг 57-моддаси 1-банди ва 63-моддасини ҳам қўллаб қарор чиқаради. Акбар Аҳмедов 1938-йил 4-октябр куни соат суд бўлиб ўтиб, отувга ҳукм қилинди ва ҳукм ўша куннинг ўзида ижро этилди.

1957-йил 8-февралда Акбар Аҳмедовнинг турмуш ўртоғи Адолатхон Абдуллабекова Қўқон шаҳар Микоян кўчаси 1-уйдан ЎзССР КП МК биринчи котиби Н. А. Муҳиддиновга ариза ёзади. 1956-йил 12-июн куни Адолатхон яна ЎзССР прокуратурасига ариза ёзади. 1957-йил 21-сентябр куни СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси томонидан оқланади ва бу ҳақида унинг оила аъзоларига хабар йўлланди[2].

Манбалар

  1. ↑ Ирзаев Б. Қўқон тарихидан лавҳалар. Тошкент: „Академнашр“, 2020 — 240-бет. 
  2. ↑ Ҳасанов Б. Тарихнинг номаълум саҳифалари ВИИИ китоб. Тошкент: „Академнашр“, 2018 — 304-бет.