Akbar Atamuhamedov
- Википедияда исми Акбар ва фамилияси Атамуҳамедов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Акбар Ҳамидович Атамуҳамедов ( ўзбекча: Акбар Атамуҳамедов; 1987- йил 13 ноябр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР ) — ўзбек эстрада хонандаси, бастакор, актёр, радио ва телебошловчи..САДО гуруҳнинг солисти ва бадиий раҳбари (2004-йилдан). Атамуҳамедов ғарбнинг машҳур қўшиқларига ўзбек миллий коверларини уйғунлаштириш, Фаррух Зокиров қўшиқлари ҳамда муаллифлик композицияларини ижро этиш билан орқали танилган. Унинг дискографиясида САДО гуруҳининг бир қисми сифатида 1 та яккахон ва 3 та албом мавжуд. Акбар Ҳамидович 20162016-йилда ,,Шуҳрат” медали билан тақдирланган [1] .
Атамуҳамедов Акбар Атамуҳамедов Акбар Ҳамидович | |
|---|---|
|
Акбар (ўнгда) Фаррух Зокиров билан | |
| Умумий маълумот | |
| Жанрлар | Эстрада |
| Касби | қўшиқчи |
| Фаолият йиллари | 2001- йилда – ҳозирги |
| Гуруҳлари | САДО |
| Фуқаролиги |
|
Биография
Акбар 1987-йил 13-ноябрда Тошкент шаҳрида Хамиджон Отамуҳамедов ҳамда Юлдуз Насибалиевалар оиласида ягона фарзанд бўлиб дунёга келган.
Акбарнинг мусиқий фаолияти 2001-йилда ҳар йили ўтказиладиган ,,Ўзбекистон – Ватаним маним” ватанпарварлик қўшиғи давлат танловида ,,Эстрада қўшиғи” номинациясидаги ғолиблик билан бошланган.
Атамуҳамедов 2004-йилда биринчи ,,16-чи қўшиқ” (,,16-чи қўшиқ”) сингли ҳамда шу номдаги видеоклип билан ТВ Марказ рейтингида 2 ой давомида 1-ўринни эгаллаган ва яна 2 ой давомида телеканал рейтингида биринчи 3 таликка кирган.
Ўша йили Акбар бир қатор мусиқачиларни йиғган ва гуруҳ билан фаол иштирок этади, бир вақтнинг ўзида ,,ТЕРРА” радиосида радиобошловчи ва ,,ТВ Марказ” телеканалида Эурочарт бошловчиси сифатида ишлаган[2] .
Фаррух Зокиров, Роза Римбаева, Мансур Ташматов, Женисбек Пиязов, Ширин Маматова, Нилуфар Усмонова, Манзура, Самандар Ҳамроқулов [3][4][5] каби ижрочилар билан дуэт куйлаган.
2005-2013-йилларда ,,Терра” радиоси бош муҳаррири бўлган.
2008-йилда унинг гуруҳи Владимир Барамиков (1970-1980-йилларда “Садо” ўзбек вокал- ансамбли гуруҳи раҳбари) рухсати билан ,,САДО” номи остида ижод қилиб, машҳур бўлган [6].
2016-йилда Акбар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Оммавий байрамлар режиссёрлиги факултетини (Бахтиёр Сайфуллаэв курси) тамомлаган. 2017-йилда “Маданияцҳунослик” йўналиши бўйича докторантурага ўқишга қабул қилинган ва айни пайтда илмий фаолиятини давом эттирмоқда[7][8].
Акбар Ҳамидович 2016-йилда ,,Тошкентим” мусиқий филмида иштирок этган[9][10].
Хонанда шунингдек, 2018-йилдан буён ,,Севимли” телеканалинда ,,Севимли кун” кўрсатувини олиб боради.
Оиласи
Хонанда 2008-йилда оила қурган. Тушмур ўртоғи Шаҳло. Уларнинг бир нафар қиз фарзанди бор [11] .
Дискография
Яккахон
- 2004-йил - ,,16-чи қўшиқ" (Сингле CД, ПанТерра студио )
- 2006-йил - ,,Нидо" (сингл CД, ПанТерра студияси )
- 2007-йил - ,,Эсла" (CД-албоми, ПанТерра студияси )
"САДО" доирасида
- 2010-йил - ,,Ўзбек аёли" ( CД-албом, ПанТерра студио )
- 2011-йил - ,,Чиройлисан" (CД-албоми, ПанТерра студияси )
- 2012-йил - ,,Сузане ат Тоwер Бридге” (CД албоми, ПанТерра студияси )
- 2017 - ,,Сенга саволим бор, севги” ( Cомпилатион CД, ОҲАНГ Медиа )
Филмография
- 2004-йил - ,,Янги йил периси” / Янги йил Париси - камо
- 2005-йил - ,,Ура, сумалак” / Вой дод, Сумалак - ўғил
- 2008-йил - ,,Тавба” / Афсус - Даврон
Мукофотлар ва унвонлар
- 2016-йил ,,Шуҳрат” медали билан тақдирланган [1] .
- ,,Дўстлик” ордени 2022-йил
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 О награждении в связи с двадцать пятой годовщиной независимости Республики Узбекистан группы работников науки, образования, здравоохранения, литературы, культуры, искусства, духовности и просветительства, СМИ и других социальных сфер
- ↑ „Телеканал «ТВ Марказ» — первый музыкально-развлекательный телеканал“. 2018-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 24-май.
- ↑ Лове Сторй. Гость эфира Акбар Атамухамедов (23.10.2011) Проект Лове Сторй. Гость эфира Акбар Атамухамедов (23.10.2011)Андоза:Недоступная ссылка
- ↑ „в Бишкеке прошли Дни культуры Узбекистана“. 2019-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ „Как отметили День защитников Родины в филиале РГУ имени Губкина“. 2018-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ Творческая молодёжь стран СНГ встретилась в России[сайт ишламайди]
- ↑ Ҳисобот мажлиси[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
- ↑ В Ташкенте обсудили роль эстрадного искусства в повышении духовности молодежи
- ↑ „В новой версии мюзикла «Мой Ташкент» сыграет Сосо Павлиашвили“. 2020-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.
- ↑ Посвящение столице[сайт ишламайди]Андоза:Недоступная ссылка
- ↑ „Шахло ва Акбар Атамухамедов: «Севги, бу — бахтнинг кутилмаган ташрифи»“. 2018-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июл.