Akbar Hakimov
Акбар Абдуллаевич Ҳакимов (1949-йил, 8-сентябр, Термиз шаҳри) — санъацҳунос, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2017), Ўзбекистон Бадиий академяси академиги (1997), санъацҳунослик фанлари доктори (1993), профессор(1996). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1972). 1969-йилдан Санъацҳунослик институтида катта лаборант, илмий ходим (1979—82), бўлим мудири (1982—92), директор ўринбосари (1992—97; 2000-05-йилларда директор вазифасини бажарувчи); 2005-йилдан Тасвирий ва малий-безак санъати бўлими мудири. Ўриндошлик асосида Ўзбекистон Бадиий академяси бош илмий котиби (1997—2005), Камоллиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессори (1993-йилдан) Ҳакимовнинг илмий ишлари Ўрта Осиё тасвирий ва амалий-безак санъатини ўрганишга бағишланган. Ҳакимов бир қанча халқаро илмий анжуманлар қатнашчиси, кўргазмалар лойиҳаси ва уларга тузилган каталоглар ҳаммуаллифи („Орол фожиаси“, „Ўзбекистон — Амир Темур ватани“ ва бошқалар) „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган (2000). Токиёдаги Сока университети фахрий профессори (2000-йилдан).
| Акбар Ҳакимов |
|---|
Манбалар
- Искусство Сентралной Азии, Л., 1987; Современное декоративное искусство Сент-ралной Азии, Т., 1988; Современная декора-тивная пластика республик Средней Азии, Т., 1999; Искусство наций, М., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |