Википедияда исми Акбар ва фамилияси Ҳайдаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акбар Ҳайдаров, Акбарқори ҳофиз (1893-йил, 5-январ, Марғилон – 1964.13.2, Тошкент) – хонанда ва созанда (танбур, дутор), Ўзбекистон халқ ҳофизи (1939). Дастлаб хонандалик йўлларини ҳамда дутор чертишни отаси Ҳайдар ҳофиздан ўрганган; қорихонада қироатни ўзлаштирган, кейинчалик катта ашула йўлларини танбур чалиш сирларини ўрганган. Тошкентда яшаб, Тўйчи ҳофиз, Шораҳим Шоумаров, Абдусоат Ваҳобов, Рйзқи ва Юнус ражабийлар ва бошқа билан бирга "Шарқия" кечалари, турли консертларда қатнашган. 1927-йилдан Ўзбекистон радиоқўмитасида ашулачи ва созанда. Москвада ўтказилган ўзбек санъати декадаси қатнашчиси, Катта Фарғона канали, Фарҳод ГЕС, Чирчиқ, Ангрен шаҳарлари, Каттақўрғон сув омбори қурувчиларига, Иккинчи жаҳон уруши даврида жангчиларга маданий хизмат қилган. 1930-йилларда Қаюм Шобаратов билан Тошкент Ўрдасида "Нафосат" чойхонасини ташкил қилиб, бу ерда машҳур ҳофиз, созанда ва қизиқчиларнинг чиқишларини уюштирган.

Ҳайдаров кенг диапазонли, баланд, нафис ва тиниқ "тенор" овозга, равон ижро услубига эга бўлиб, репертуаридан катта ашула ("Бир келиб кецун", "Ёввойи Ушшоқ", "Адашганман", "Эй, чеҳраси тобоним" ва бошқалар), ашула ("ЙО, ҳаёт аннаби", "Сувора", "Гиря"), Фарғона-Тошкент мақом йўллари ("Баёт", "Ушшоқ", "Фарғонача Шаҳноз") ва бошқа ўрин олган И.Икромов Ҳ. учун "Муножот", "Чўли Ироқ" каби ашула йўлларини яратган. У кўп йиллар давомида Турғун Каримов билан ҳамнафаслик қилган. 1919-йил Ҳ. ижросидаги "Поездингни жилдирган" қўшиғи, 1930–50 йилларда ашула ва яллалари грампластинкага, 1940-йилларда катта ашулалари В. Успенский томонидан нотага ёзиб олинган[1].

Манбалар

  1. ↑ Насриддинов, Баҳриддин. "Ҳайдаров Акбар" ЎзМЕ. Ҳ-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил