Википедияда исми Акбар ва фамилияси Мирзоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акбар Мирзоев (тожикча: Акбар Мирзоев, 1939) – Тожикистон Бош вазири (1992)[1].

Акбар Мирзоев
 2-Тожикистон Бош вазири
Мансаб даври
1992-йил 9-январдан – 30-августгача
Ўтмишдоши Иззатулло Ҳаёев
Вориси Жамшед Каримов(в.б.)
Абдумалик Абдуллажонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1939-йил 15-феврал (1939-02-15) (87 ёш)
Хатлон вилояти
Мукофотлари

Биографияси

Акбар Мирзоев 1939-йил Нурекда туғилган.

1960-йил Тожикистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

1960-1963-йилларда Совет армиясида хизмат қилган.

1963-йилдан 1974-йилгача мелиорация ва сув ресурслари тизимида ишлаган.

1987-йили Кўлоб вилояти ижроия қўмитаси раиси бўлган.

1988—1990-йиллари Тожикистон Хатлон вилояти ижроия қўмитаси раиси.

1991-йилги президентлик сайловида Раҳмон Набиевни қўллаган, сўнг Набиев ҳукуматининг раиси бўлган.

1992-йил 29-августда – Тожикистон Республикасининг Германиядаги Муваққат ишлар вакили этиб тайинланди. 1994-2001-йилларда – Тожикистон Республикасининг Германиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси бўлган.

2007-йилда Тожикистон хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси этиб тайинланди.

Манбалар

  1. ↑ „МИРЗОЕВ Акбар“ (ру). www.cентрасиа.ру. 2018-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-феврал.