Akbar Rahimov
Акбар Муҳиддинович Раҳимов (1949-йил, 1-январ, Тошкент) — кулол, Тошкент кулоллик мактабининг намояндаси. Ўзбекистон Бадииёт акадимяси академик (1997), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1991). Тошкент политехника институти (1971) ва Тошкент театр ва рассомлик санъати институти (1979)ни тугатган. Р. отаси МуҳиддинЛиргшовдан ҳунар ўрганган; Р. ижодида Тошкент кулоллик мактаби анъаналари (айниқса, „чизма“ усули) ривожлантирилган ҳамда миллий кулоллик санъатининг кўп асрлик ютуқлари, шаклшамойили, ранг, сир, нақшлар ижодий ўзлаштирилиб бойитилган. Анъанавий кулолликнинг косагарлик ва кўзагарлик сохаларини қўшиб олиб боради: лаган, ликобча, куза, коса, пиёла, хумча, гулдон ва бошқа; шу буюмлардан иборат туплам (сервиз)лар тайёрлайди, янги замонавий манзарали кулоллик асарлари ҳам яратади: „Машрафа“ гулдонлари, „Купбарг“, „Дастагул“ нусхали шокосалар, „Қирғовул“ палов сервизи (1984—85), „Учта ваза“ (1990), „Шобарг“, „Гули анор“, „Гули урам“, „Гулсафсар“, „Карнайгул“ лаганлари, „Қушлар уйини“ намоёни (1979), „Анор шарбати“ фаввораси (1982), панжара ва витражлари (1988), мўри (1990) ва бошқа
| Акбар Раҳимов |
|---|
Р. 1966-йилдан республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этади, шахсий кўргазмалари ташкил этилади. Ишларидан намуналар республика ва хорижий мамлакатлар музейлари, хусусий коллексияларда сақланади. Р. „Меҳнат шуҳрати“ ордени билан мукофотланган (2000).
Р.нинг ўғли Алишер Акбарович (1975.24.6, Тошкент), буваси уста Муҳиддин ва отасидан ҳунар ўрганган; анъанавий услубда ижод қилиб анъанавий бадиий буюмлар (кўза, лаган, хумча, шокоса ва бошқалар)ни ўзига хос тарзда тайёрлаб, тошкент кулоллигининг ривожига ҳисса қўшмоқда.
„Шуҳрат“ медали билан мукофотланган (2002)[1]. "Фидокорона хизматлари учун" ордени (2014)[2].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „„Халқ сўзи" газетаси 2014-йил 23-август сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014-йил 22-августдаги "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, сан’ат, ма’навият ва ма’рифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» ги фармон“ (ҳттп://пресс.натлиб.уз/).+2025-йил 26-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |