Википедияда исми Акбар ва фамилияси Тўраев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акбар Тўраев (русча: Тураев, Акбар Тахирович; 1989-йили 27-августда Тошкент шаҳрида туғилган) – ўзбекистонлик футболчи, амплуаси дарвозабон, Фарғонанинг Нефтчи футбол клуби аъзоси ҳисобланади.

Акбар Тўраев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Акбар Тоҳирович Тўраев
Таваллуд санаси 1989-йил 27-август (1989-08-27) (37 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 190 cм (6 фт 3 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Вазни 84 кг
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами 45
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2007—2009 Бунёдкор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2010—2016 Бунёдкор 26 (0)
2017 Олмалиқ 7 (0)
2018 Навбаҳор 17 (0)
2019 АГМК 5 (0)
2020 Сурхон 13 (0)
2021— Нефтчи 44 (0)
Миллий терма жамоа
2008—2009 Ўзбекистон У20 3 (0)
2008—2012 Ўзбекистон У23 5 (0)
2014 Ўзбекистон 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 24-май учун)

Фаолияти

Акбар Тўраев 2007-йилдан бери фақат битта Бунёдкор клубида ўйнаб келмоқда. Клубдаги илк профессионал дебют ўйинини 2010-йилнинг 26-июнида Ўзбекистон кубоги мусобақасида Андижоннинг Андижон клубига қарши кечган ўйинда ўтказган[1]. Ўзбекистон чемпионатидаги илк учрашувини эса 2012-йилнинг 17-ноябрида Зарафшоннинг Қизилқум клуби билан бўлган ўйинда ўтказган, ўшанда у захирадан майдонга тушган эди[2].

У кўпича клуб захира ўриндиғида қолиб кетар эди, фақат 2014-йилга келиб у Бунёдкорнинг асосий дарвозабонига айланди ва ўша мавсумда у 16та ўйинда қатнашди, шулардан 5 таси Ўзбекитон кубоги учрашувлари, 4 таси эса Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари ҳисасига тўғри келади. 2020-йилги мавсумда Термизнинг „Сурхон“ жамоаси билан шартнома имзолади[3]. 2021-йилги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолади[4][5].

Терма жамоадаги фаолияти

Тўраев Ўзбекистон ёшлар ва олимпияда терма жамоасида қатнашиб анча тажриба орттирган[6].

Акбар Тўраев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига захира дарвозабон сифатида илк бора 2012-йилнинг феврал ойида чақирилди. Терма жамоадаги илк дебют учрашувини эса 2014-йилнинг 10-октябр куни Баҳрайн терма жамоаси билан бўлган ўйинда ўтказган[7].

Бош мураббий Миржалол Қосимов Акбар Тўраевни 2015-йилги Осиё кубоги мусобақасида қатнашиш учун терма жамоа сафига қўшиб олди.

Статистикалар

Клуб

2026-йил 11-май кунги маълумотлар бўйича олинди[8][9].

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Қитъавий Бошқа Умумий
Дивизион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Бунёдкор 2010 Олий лига — 1 0 — — 1 0
2011 — 3 0 — — 3 0
2012 1 0 — — — 1 0
2013 — — — — 0 0
2014 16 0 5 0 5 0 — 26 0
2015 8 0 2 0 6 0 — 3 0
2016 1 0 2 0 — — 3 0
Умумий 26 0 13 0 11 0 — 50 0
ОКМК 2017 Олий лига 7 0 — — — 7 0
Навбаҳор 2018 Олий лига 17 0 1 0 — — 18 0
ОКМК 2019 Олий лига 5 0 — 1 0 — 6 0
Сурхон 2020 Олий лига 13 0 — — — 13 0
Умумий 42 0 1 0 1 0 — 44 0
Нефтчи 2021 Про лига 14 0 2 0 — — 16 0
2022 Олий лига 16 0 3 0 — — 19 0
2023 11 0 1 0 — — 12 0
2024 3 0 0 0 — — 3 0
2025 0 0 1 0 — — 1 0
0 0 1 0 0 0 0 0 1 0
Умумий 44 0 8 0 — — 51 0
Жаъми фаолиятида 112 0 22 0 12 0 0 0 146 0
Халқаро
Ўзбекистон терма жамоаси
Йил Ишт Гол
2014 2 0
Умумий 2 0

2014-йил 18-ноябрдаги маълумотлар бўйича[8]

Ютуқлар

Клуб

Бунёдкор
Навбаҳор
ОКМК
Нефтчи

Манбалар

  1. ↑ Бунёдкор Андижон учрашуви ҳисоботи
  2. ↑ Бунёдкор Қизилқум учрашуви ҳисоботи
  3. ↑ „Расмий хабар: Акбар Тўраев "Сурхон" билан шартнома имзолади“. 2023-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-июл.
  4. ↑ „"Нефтчи" ва Мўминжонов Тошкентда йиғинни бошлади. Таркиб кучайтирилишда давом этади“. 2023-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-июл.
  5. ↑ „Расмий хабар: "Нефтчи" 7 нафар футболчи билан шартномани узайтирди“. 2023-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-июл.
  6. ↑ 11 сентября олимпийцы Узбекистана сыграют с Оманом, 21-январ 2015-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 20-апрел 2015-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  7. ↑ Ўзбекистон Баҳрайн ўйини ҳисоботи
  8. ↑ 8,0 8,1 {{НФТ плаер}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  9. ↑ „А.Тураэв“. ҳттп://инт.соccерwай.cом/. Соccерwай. Қаралди: 3-март 2015.

Ҳаволалар