Википедияда исми Акбар ва фамилияси Тошқулов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Тошқулов Акбар Жўрабоевич (1971-йил 21-сентябрда Жиззах вилоятида туғилган) — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири[1], ҳуқуқшунос, адлия катта маслаҳатчиси[2]. Маълумоти бўйича мутахассислиги – олий даражадаги ҳуқуқшунос.

Тошқулов Акбар Жўрабоевич
 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири
 
Мансаб даври
2022-йил 16-ноябр
Ҳукумат бошлиғи Абдулла Орипов (сиёсатчи)
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Русланбек Давлетов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1971-йил 21-сентябр (1971-09-21) (55 ёш)
Жиззах вилояти
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Маълумоти Тошкент давлат юридик университети
Мукофотлари

Фаолияти

1994-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.

1995-1997-йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бош маслаҳатчиси.

1997-2000-йилларда бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2000-2002-йилларда Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборотни таснифлаш бўлими бошлиғи.

2002-2003-йилларда – Халқ хўжалигида юридик ишлар бўлими бошлиғи.

2003-2005-йилларда хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи бўлиб фаолият юритган.

2005-2017-йилларда Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 28-августдаги фармонига асосан Акбар Тошқуловга „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос“ фахрий унвони берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 19-апрелдаги қарори билан Акбар Тошқулов Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган[3].

Акбар Тошқулов бошчилигида 2019-йил 24-январ куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон бешинчи сиёсий Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди[4].

Акбар Тошқулов 2021-йил 9-декабр куни Адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди[5].

Юридик университетнинг аввалги ректори Раҳим Ҳакимов 2021-йилнинг июнида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Акбар Тошқулов 2021-йил 10-декабр куни Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди[6].

2022-йил 15-ноябр куни адлия вазири Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангач, унинг ўрнига 2022-йил 16-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири этиб тайинланди[7][1][8].

Манбалар

Ҳаволалар