Akbarali Ochilov
Акбарали Умаралиевич Очилов (1958-йил 3-июн, Тошкент вилояти, Янгийўл) — ўзбек радиорежиссёри ва қўшиқчиси. „Келасанми дердим“ қўшиғи ўзбеклар орасида анча машҳур.
| Акбарали Очилов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1958-йил 3-июн |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | радиорежиссёр ва қўшиқчи |
| Фаолият йиллари | 1980-йилдан |
| Бошқа номлари | Олег |
Ёшлиги
1958-йил 3-июнда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Ёшлигидан бувиси (Санобар исмли аёл) тарбиясини олиб вояга етган. Ёшлик йиллари уни „Олег“ деб аташган. Оиласи билан бирга 1964-йилда Тошкентга кўчиб келган.
Фаолияти
Акбарали Очилов мактабда ўқиб юрган вақтларида дастлабки қўшиқларини ёза бошлаган. Тошкент санъат институтига ўқишга кирган. 1979-йилда „Тошкент радио уйи“га ишга кирган. У ерда Қурбонали Усмонов раҳбарлигида фаолият юритган. „Радио уйи“да мураббийлик ҳам қилган. Акбарали Очилов Ўзбекистон радоиси болалар ва ўсмирлар муҳарририяти бўлимида фаолият олиб бориб, кўпгина шогирдларни тарбиялаган: Яшнар Худойберганов, Бурхон Шарипов, Назира Иноятова, Шомаҳмуд Шорасулов, Назира Қўзибоева ва бошқалар.
Ижоди
Акбарали Очиловнинг гитара ёрдамида куйлаган дастлабки қўшиқлари „Дунё гўзал“ (Сабри Садий шеъри) ва „Севги десам“ (Ҳамид Олимжон шеъри) номли қўшиқлардир. 1987-йилда эфирга чиқиб, Ўзбекистон телевиденияси тарихида алоҳида аҳамиятга эга бўлган „3-студия“ кўрсатувининг ижодкорлари журналист Октябр Мўминов, Фурқат Зокировлар билан бирга Акбарали Очилов ҳам фаол меҳнат қилган ва томошабинлар эътиборини тортган[1].
Қўшиқлари
Акбарали Очиловнинг биринчи қўшиғи „Қизғонади кўнгил сени“ деб номланган[2]. Акбарали Очилов рус ва ўзбек тилларида қўшиқлар ёзган. Акбарали Очилов „Ҳузурбахш оқшомлар“, „Бир бир рўё“, „Ассалом навбаҳор“, „Бинафшани соғиндим“, „Бир ҳамдард истар кўнгил“, „Ҳаёлинг-ла ўтади тунлар“, „Қизғонади кўнгил сени“, „Майли“, „Дунё гўзал“, „Ой (Оқиб кетма Кема)“, „Одамлар“, „Кечир мени“, „Қалдирғочлар“, „Болалигим“, „Эртага ўзга“, „Муҳаббат“, „Йиғлатдим ўзни“, „Соғинчларимни“, „Мен келаман“, „Ёшлик чоғимда“ қўшиқларини маҳорат билан ижро этган хонанда ҳисобланади. Унинг қўшиқлари 1980-йилларда радиоларда янграй бошлаган ва кўплаб тингловчилар қалбини забт этган. „Юлдузингни бер, осмон“ филми учун унинг „Келасанми дердим“ қўшиғи саундтрек сифатида танлаб олинган.
Ижодкор ҳақида
„Ҳаёт ғўзал унда қиш, баҳор, ёз, куз фасллари бор.Одамлар ўзи ҳаётни мураккаблашириб юради“, — дейди Акбарали Очилов[3]. Акбарали Очилов ўтган асрнинг 90-йилларида „Келасанми“, „Қизғонаман“, „Хазонрезги“ каби қўшиқлари билан одамлар эътиборини тортган санъаткор ҳисобланади. „Ўтган йилларимга ачинмайман, ҳамма бир йўлга, мақсадга турли йўллардан боради. Мени танлаган йўлим шу бўлди“, — дейди қўшиқчи Акбарали Очилов[4].
Манбалар
- ↑ „Ном -Акбарали Очилов:"Яна ёшлигимга қайцам,севганимга уйланар эдим"“ (2022). — „Ном -Акбарали Очилов:"Яна ёшлигимга қайцам,севганимга уйланар эдим"“. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-май.
- ↑ ко'нгил сени"Акбарали Очилов/414 „қизг'онади ко'нгил сени"Акбарали Очилов“. рост24 (2021). 2022да асл нусхадан ко'нгил сени"Акбарали Очилов/1382/ҳттпс://қизг'онади ко'нгил сени"Акбарали Очилов/оз/неwс/ архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июн.
- ↑ „Дарвешона яшаётган 90-йилларнинг машҳур хонандаси(+видео)“. рост24 (2021). — „Дарвешона яшаётган 90-йилларнинг машҳур хонандаси(+видео)“. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июн.
- ↑ „Дарвешона яшаётган 90-йилларнинг машҳур хонандаси(+видео)“. рост24 (2021). — „Дарвешона яшаётган 90-йилларнинг машҳур хонандаси(+видео)“. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июн.
Ҳаволалар
„Фонотека“ Акбарали Очилов ЁуТубеда
Ном — Акбарали Очилов: „Яна ёшлигимга қайцам, севганимга уйланар эдим“ ЁуТубеда
Ҳамма уйда. Дастур меҳмони Акбарали Очилов. 27.09.2020“ ЁуТубеда
Дарвешона яшаётган 90-йилларнинг машҳур хонандаси ЁуТубеда
Акбарали Очилов „Хиёбон“ дастурида. 1-қисм ЁуТубеда
Акбарали Очилов „Хиёбон“ дастурида. 2-қисм ЁуТубеда
Акбарали Очилов 63 ёшда. 03.06.2021 ЁуТубеда