Википедияда исми Акбар ва фамилияси Искандаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Акбаршо Искандаров (1-август 1951)[1] – Тожикистоннинг 2 марта муваққат Президенти. Тожикистоннинг Қозоғистон ва Туркманистондаги элчиси бўлган[2][3].

Акбаршо Искандаров
Тожикистон Президенти
в.б.
Мансаб даври
1992-йил 7-сентябрдан – 1992-йил 20-ноябргача
Ҳукумат бошлиғи Акбар Мирзоев
Абдумалик Абдуллажонов
Ўтмишдоши Раҳмон Набиев
Вориси Эмомали Раҳмон
Мансаб даври
1991-йил 6-октябрдан
Ҳукумат бошлиғи Иззатулло Ҳаёев
Мансаб даври
 – 2-декабр 1991-йилгача
Ўтмишдоши Раҳмон Набиев
Вориси Раҳмон Набиев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1951-йил 1-август (1951-08-01) (75 ёш)
Кеврон

Биографияси

1951-йил 1-августда Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Қалайхум тумани (ҳозирги Дарваз тумани) Кеврон қишлоғида туғилган. 1966—1970-йилларда (бошқа маълумотларга кўра, 1973-йилгача) Душанбе политехника техникумида ўқиган, муҳандис-қурувчи мутахассислиги бўйича диплом олган. 1974-йилда Ленин номидаги Тожикистон давлат университетининг иқтисод факултетига ўқишга кирди ва 1979-йилда иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлади. 1989-йилда Тошкент олий партия мактабини тугатди.

1970-1980-йилларда Қалайхум туман қишлоқ хўжалиги бошқармасида катта ер тузувчи, катта иқтисодчи лавозимларида ишлаган. 1980-1981-йилларда Қалайхум туман халқ назорати қўмитаси инспектори, 1982-йилгача Марказий статистика бошқармаси инспектори лавозимларида ишлаган. 1982-йилдан – Тожикистон Коммунистик партияси Қалайхум туман қўмитаси ташкилий бўлими инструктори. 1984-йилдан Тоғли Бадахшон вилоят партия қўмитасида инструктор бўлиб ишлаган[4].

1986-йилда Ишкашим тумани ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, туман агросаноат бирлашмаси раиси лавозимларида ишлаган. 1987—1990 – Тожикистон Коммунистик партияси Ванж тумани қўмитаси 1-котиби. 1990-йил 29-мартда Тожикистон Олий Кенгашининг 12-чақириқ депутати бўлди. 1990-1993-йилларда Тоғли Бадахшон вилоят кенгаши раиси. Шу билан бирга, 1990-1992-йилларда Тожикистон Олий Кенгаши раисининг ўринбосари[5].

1991-йил ноябр ва 1992-йил апрел-май ойларида Искандаров Тожикистон Олий Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи, 1992-йил 11-августда эса республика Олий Кенгаши раиси лавозимига сайланган. Айни пайтда Искандаров бу лавозимда Тожикистоннинг 2-президенти Раҳмон Набиев ўрнига Тожикистон президенти вазифасини бажарувчи бўлган. 1992-йил 7-сентябрда Искандаров Тожикистон вақтинча президенти лавозимини эгаллади[6].

1993-йил мартидан 2001-йилгача Искандаров Тожикистоннинг Туркманистондаги муваққат ишлар вакили, сўнгра Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлиб ишлаган. 2001-йилдан Қозоғистонда ва Мўғулистонда элчи бўлган. 2008-йилдан буён Искандаров Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида алоҳида топшириқлар бўйича элчи лавозимида ишлаган.

2000-йилда Акбаршо Искандаровнинг хотиралар китоби нашр этилди. Искандаров оилали, беш фарзанди бор.

Манбалар

  1. ↑ „ИСКАНДАРОВ Акбаршо“. cентрасиа.ру. 2016-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 7-июн.(Wайбаcк Мачине сайтида 2016-06-25 санасида архивланган)
  2. ↑ Чронологй фор Узбекс ин Тажикистан. УНҲCР wебсите.
  3. ↑ Тадзҳикистан: Феар оф Тортуре.... Амнестй Интернатионал wебсите.
  4. ↑ „Родники дружбы; А. И. Искандаров; Междунар. Отношения, 2000; ИСБН 5713310132, 9785713310134“. 2014-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-март.
  5. ↑ „Акбаршо Искандаров: С Туркменистаном у нас нет проблем“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-феврал.
  6. ↑ Акбаршо Искандаров (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-10-21 санасида архивланган), сентр „Панорама“, база данних „Лабиринт“