Акиф Мами ўғли Аманов (озарбайжонча: Акиф Мəми оğлу Əмəнов; 1942-йил 12-апрел – 2021-йил 25-июн) – озарбайжонлик нефтчи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1980)[1].

Акиф Аманов
Акиф Мəми оğлу Əмəнов
Файл:Аманов Акиф Мами оглй.жпг
Таваллуди
Акиф Мами ўғли Аманов

1942-йил 12-апрел
Озарбайжон ССР
Вафоти 2021-йил 25-июн
Озарбайжон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Унвони
Мукофотлари

Ҳаёти ва фаолияти

1942-йил 12-апрелда Озарбайжон ССР (ҳозирги Озарбайжон Республикаси)да ходим оиласида туғилган. Миллати озарбайжон.

1962-йилдан „Ширвонбурнефт“ трестига қарашли 3-сонли бурғулаш конторида бурғулаш устаси ёрдамчиси, сўнгра бурғулаш устаси бўлиб ишлаган. 1968-йилда Боку нефт техникумини тамомлаган ва ўша йили КПСС аъзолигига қабул қилинган.

1971—1990-йилларда Озарбайжон ССР Али-Байрамли шаҳридаги (ҳозирги Озарбайжон Республикаси Ширвон шаҳри) „Азнефт“ ишлаб чиқариш бирлашмаси Али-Байрамли бурғулаш бошқармасида бурғулаш устаси.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1980-йил 3-октабрдаги Фармони билан саноат ишлаб чиқариши бўйича ўнинчи беш йилликнинг топшириқларини муддатидан олдин бажаришда эришган улкан муваффақиятлари учун Аманов Акиф Мами ўғлига Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони, Ленин ордени ва Ўроқ ва Болға олтин медали берилди.

1984-йилда Боку шаҳридаги Озарбайжон КП МК қошидаги Олий партия мактабини тамомлаган.

СССР халқ депутати (1989—1991). Озарбайжон ССР Олий Кенгашининг ВИИИ ХИ чақириқлари (1971—1990) депутати, Озарбайжон ССР Олий Кенгаши Президиуми аъзоси этиб сайланган. Озарбайжон Коммунистик партияси Тафтиш комиссияси аъзоси. Озарбайжон Республикаси Президенти Ҳайдар Алиевнинг 2002-йил 11-июндаги фармони билан Озарбайжон Республикаси Президенти стипендияси билан тақдирланган[2].

Кейинчалик нафақага чиқди. Али-Байрамли шаҳрида (2008-йилдан – Ширвон) яшаган. 2021-йил 25-июн куни вафот этган.

Мукофотлари

  • Ленин ордени (10.03.1980; 29.04.1986),
  • Меҳнат Қизил Байроқ ордени (30.03.1971),
  • „Шон-шараф белгиси“ ордени (23.05.1966),
  • Озарбайжон Республикаси Президенти стипендияси.

Манбалар