Руқия Акиле хотун (усмонли туркча: عقیله خاتون‎‎ – „жазибадор“, „оқила“; 1627-йилдан кейин вафот этган) Акиле хоним деб ҳам аталган, Усмонийлар империяси султони Усмон ИИ нинг иккинчи қонуний рафиқаси[1][2].

Акиле хотун
Туғилиши Константинопол, Усмонийлар империяси
Вафоти 1627-йилдан кейин
Константинопол, Усмонийлар империяси
Турмуш ўртоғи
  • Усмон ИИ
    (турм. 1622; ваф. 1622)
  • Ғанизода Нодирий афанди (турм. 1627)
Фарзандлари биринчи никоҳ
Шаҳзода Мустафо (?)
Зайнаб Султон (?)
Тўлиқ номи
туркча: Рукие Акиле Ҳатун
усмонли туркча: عقیلہ خاتون‎‎
Уй Усмонийлар (никоҳ орқали)
Отаси Ҳожазаде Асад афанди
Онаси Бўстонзода Меҳмед афандининг қизи
Дини Ислом, суннийлик

Оиласи

Акиле хотун шайх ул-ислом Ҳожазода Асад афандининг (1570–1625) қизи бўлиб, Усмонийлар империяси тарихидаги энг эъзозли уламолар сулолаларидан бирига мансуб эди[3][4][5][1][2]. Онаси эса султон Мурод ИИИ ва унинг ўғли султон Меҳмед ИИИ даврида бош муфтий бўлган (1598-йилда вафот этган) Бўстонзода Меҳмед афандининг қизи эди[6]. Акиле хотуннинг 3 укаси бўлган. Укаси Абусаид Меҳмед афанди (1593–94–1662) ҳам шайх ул-ислом бўлган[7]. Шунингдек, Ориф Меҳмед афанди (1622-йилда вафот этган) ва Абусувуд афанди (1682-йилда вафот этган) исмли укалари ҳам бор эди[8]. Акиле хотун машҳур сарой муаллими, муфтий, тарихчи ва нуфузли диний амалдорлар сулоласига асос солган Ҳожа Садиддин афандининг (1536–37–1599) набираси эди (унинг 5 ўғлидан 2 нафари ва 3 набираси муфтий лавозимини, бошқа 2 ўғли эса бош қози лавозимини эгаллаган)[3].

Никоҳи

Усмонийлар дастлаб бошқа ғозийлар оилалари билан тенг бир сулола эди. Кейинчалик улар ҳокимият манбаи бўлган ҳукмрон сулолага айланишни мақсад қилдилар. Шу жараёнда уларни бошқарган энг муҳим фикрлардан бири жамиятдаги эркин зодагонлар билан яқин ва кучли алоқалар ўрнатмаслик керак, деган қараш эди[4]. Шунга қарамай, 1622-йилда Усмон Акилега уйланишни истади[9]. Дастлаб Асад афанди султонга қизини беришга рози бўлмади, чунки бундай никоҳ Усмонийлар сулолавий анъанасидан жиддий чекиниш бўларди. Баило Гиустинианнинг қайд этишича, халқ назарида Усмон инжиқ ва етарлича етук бўлмаган, маслаҳатчилари билан маслаҳатлашмасдан иш тутадиган ҳукмдор сифатида кўрилган. Бундан ташқари, Гиустинианнинг сўзларига кўра, бу никоҳ империя фаровонлигига зиён етказиши мумкин бўлган янги амалиёт сифатида баҳоланган[9].

Бу орада ҳукумат вазирлари султоннинг муфтийнинг қизига уйланиши саройдаги нозик кучлар мувозанатини бузишидан, шу орқали Асад афандига султон устидан кучли таъсир ўтказиш имконини беришидан ва улар орасида муқобил куч марказининг вужудга келишидан хавотирда эдилар. Охир-оқибат, дастлабки рад жавобига қарамай, Асад афанди султонга қизини беришга рози бўлди. Никоҳ инъоми сифатида Усмон қайнотасига 600 000 тилло танга берди. Никоҳ 1622-йил 19-март куни Эски саройда мушакбозликлар билан нишонланди[9] ва бу никоҳ Усмоннинг ўлимидан атиги бир неча ой олдин ўтказилган эди[5]. Никоҳда султон вакили сифатида Асад афандининг муридларидан бири бўлган машҳур Желветий шайхи Ускудорий Маҳмуд қатнашган[3][1].

Венециялик баило бу никоҳ ҳақида фикр билдирар экан, Асад афанди Усмонни ҳаж сафаридан қайтариш учунгина бунга розилик берганини қайд этган[9]. Невизода Атай эса Асад афандини сулола билан қуда бўлгани ва уламолар орасида энг юксак мавқега эга бўлгани учун „иккинчи Эдебали“ дея тасвирлаган. Акиле хотуннининг Усмон билан никоҳи туфайли, қисман айнан шу никоҳ сабаб, Асад афандининг султон билан муносабатлари совуқлашган. Унинг Усмон билан никоҳи сулоланинг қонуний иттифоқлардан, айниқса, юқори табақага мансуб мусулмон аёллар билан турмуш қуришдан қочиш анъанасини кескин бузган ва бу ҳолат охир-оқибат Усмоннинг тахтдан ағдарилишига олиб келган халқ норозилигини кучайтирган[3].

Насл-насаби жуда юксак бўлган, эркин туғилган мусулмон аёл Акиленинг Бāбüссаодадан ўтиб, ҳарамга кириб келишини кўриш ҳар қандай усмоний учун тасаввур қилиб бўлмайдиган даҳшатли ҳол бўлиб туюлган[4]. Бироқ хазина ҳисоб-китоблари Акиле хотуннинг ҳеч қачон сарой ҳарамига кирмаганидан далолат беради[5]. Албатта, қуллардан иборат хонадонда бу қадар юқори мартабали эркин мусулмон аёлнинг бўлиши ғайриоддий ҳол бўлиб, унинг мавжудлиги ҳарамдаги ўрнатилган иерархияларни издан чиқариши мумкин эди. Венеция элчиси Симон Cонтарини томонидан 1612-йилдаги ҳисоботда келтирган бир воқеа шуни кўрсатадики, эркин туғилган мусулмон аёлнинг империя ҳарамида яшаши эҳтимоли бу никоҳнинг оммалашмаслигида муҳим омиллардан бири бўлган[3].

Усмон 1622-йил май ойида вафот этганидан сўнг, Акиле хотун 1627-йилда машҳур Усмонийлар олими, шоир ва хаттот Ғанизода Нодирий афандига[10][1][2] турмушга чиққан[11].

Фарзандлари

Султон Усмон 1622-йилда вафот этгач, Акиле хотун 9 ой ўтиб эгизаклари шаҳзода Мустафо ва Зейнеп Султонни дунёга келтирган бўлиши мумкин. Акиле хотуннинг ўзи 1623-йил бошларида номаълум сабабга кўра вафот этган.

Бироқ бу маълумот аниқ эмас, чунки ҳужжатларнинг бирортасида эгизакларнинг онасининг аниқ шахси кўрсатилмаган. Тарихчи Озтüнанинг сўзларига кўра, Акиле хотун шу икки фарзанднинг онаси бўлган, бироқ Пеирcенинг фикрича, уларнинг никоҳи ҳеч қачон содир бўлмаган. Бу маълумот эса фақат назария бўлиб, асосий бирламчи манбаларга зид келади.

Акиле хотун эркин аёл бўлганлиги сабабли Усмоннинг ўлимидан кейин саройни тарк этишга ва қайта турмушга чиқишга тўла ҳуқуққа эга бўлган.

Насабномаси

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 2011 — 87-бет. ИСБН 978-9-754-37840-5. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Сакаоğлу, Неcдет. Бу Мüлкüн Кадıн Султанларı: Вâлиде Султанлар, Ҳâтунлар, Ҳасекилер, Кандıнефендилер, Султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008 — 327-бет. ИСБН 978-6-051-71079-2. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Леслиэ П. Пеирcе. Тҳе Империал Ҳарем: Wомен анд Совереигнтй ин тҳе Оттоман Эмпире. Охфорд Университй Пресс, 1993 — 106–107-бет. ИСБН 978-0-195-08677-5. 
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Габриэл Питерберг. Ан Оттоман Трагедй: Ҳисторй анд Ҳисториограпҳй ат Плай. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2003 — 18–19-бет. ИСБН 978-0-520-93005-6. 
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 Акалин, Эсин. Стагинг тҳе Оттоман Турк: Бритиш Драма, 1656 1792. Cолумбиа Университй Пресс, 11 Оcтобер 2016 — 166–7-бет. ИСБН 978-3-838-26919-1. 
  6. ↑ Çöрекçи, Семра. А трибуте то тҳе кинглй виртуэс оф Султан Аҳмед И (р. 1603-1617): Ҳоcазаде Абдüлазиз Эфенди (д. 1618) анд ҳис Аҳлак-ı Султан Аҳмеди. Истанбул Şэҳир Университй, 2012 — 29-бет. 
  7. ↑ "ЭБÛСАİД МЕҲМЕД ЭФЕНДİ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам (44+2 волс.). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 1988–2016. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/эбусаид-меҳмед-эфенди. 
  8. ↑ „Şэйҳüлислам Меҳмет Эсат Эфенди“. Эйüпсултан Беледиеси. Қаралди: 2019-йил 9-октябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 Çиçэк, Фикри. Ан эхаминатион оф даилй политиcс анд фаcтионалисм ат тҳе Оттоман Империал cоурт ин релатион то тҳе региcиде оф Осман ИИ (р. 1618-22). Истанбул Şэҳир Университй, 2014 — 64–66-бет. 
  10. ↑ Ялcин, Эрдал К.. Wҳо Киллед Султан Осман? Ремемберинг Wҳат Туğи Форгот — 31 анд н. 93-бет. 
  11. ↑ „ГАНÎЗÂДЕ МЕҲМЕД НÂДİРÎ (ö. 1036/1627), Ми'рâcийесийле меşҳур Османлı âлими, şаир ве ҳаттат“. İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2019-йил 9-октябр.
  12. ↑ 12,0 12,1 „ҲОCА СÂДЕДДİН ЭФЕНДİ (ö. 1008/1599), Османлı şэйҳüлислâмı ве тариҳçиси“. İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2019-йил 9-октябр.
  13. ↑ „БОСТАНЗÂДЕ МЕҲМЕД ЭФЕНДİ (ö. 1006/1598), Османлı şэйҳüлислâмı“. İслам Ансиклопедиси. Қаралди: 2019-йил 9-октябр.