Akineziya
Акинезия (юнонча — инкор қўшимчаси ва кинесис — ҳаракат) — фаол ҳаракатлар бўлмаслиги, ихтиёрий ҳаракатнинг қийинлашуви. Бош мия пўстлоқ ости тўқималарининг яллиғланиши, жароҳатланиши, тушкунлик ҳолатлари, айрим дориларни суиистеъмол қилиш ва бошқа сабаб бўлади. Акинезияда мускуллар таранглашади, титраш, қалтираш аломатлари пайдо бўлади, юз мускулларининг қотиб қолиши натижасида беморнинг юзидаги имо-ишора (мимика) туйғулари сезилмайди, у юриб кетаётганида қўллари мутаносиб ҳаракат қилмай қотиб қолади, тупук ютиш қийинлашади, оғиздан сўлак оқади ва ҳоказо[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |