Акита — Япониядаги шаҳар, Хонсю оролининг шимоли-ғарбида, Омоно дарёси этагида; Акита префектурасининг маъмурий маркази. Аҳолиси 304 минг (1991-йил). Акита стансияси; нефт-кимё, ёғочсозлик, рангли металлургия, ҳунармандчилик корхоналари бор. Ипак газламалар ишлаб чиқарилади. Ёғоч-тахта, нефт маҳсулотлари, шоли экспорт қилинади. Университет бор. Акита ВИИИ асрда қурилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил