Akkad tili
Аккад тили (қадимги шаҳар Аккад номидан) — машҳур сом тилларининг энг қадимгиси. Икки диалектга — бобил ва оссурий диалектларига эга, шу боис кўпинча у бобил-оссурий (ёки оссурий-бобил) тили деб ҳам аталади. Аккад тилининг ҳам (бошқа сом тиллари каби) ўзига хос хусусияти ундаги сўзлар ўзаги ундошлардан (кўпинча уч ундошдан) ташкил топишидир. Унлилар ҳамда ўзакка тегишли бўлмаган баъзи ундошлар грамматик муносабатни юзага келтиради ва ўзак умумий маъносини муайянлаштиради. Аккад тили ёзуви шумер силлабо-идеографик миххатига асосланган бўлиб, белгилар кўп товушли хусусиятга эга. Улар сони 500 дан ошиб кетади. Аккад тили миххат ёзувини 1857-йилга келиб тўлиқ ўқишга муваффақ бўлинган[1].
| Аккад тили | |
|---|---|
| Миллий номи | аккадû |
| Мамлакатлар | Месопотамия |
| Туркумланиши | |
| Тил оиласи | Сом-ҳом тиллари |
| Алифбоси | миххат |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-2 | акк |
| ИСО 639-3 | акк |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |