Аккорд (лотинча: аccордо — уйғунлаштираман; италянча: „аccордо“; франсузча: „аccорд“ — бирдамлик) — турли баландликдаги уч ва ундан ортиқ товушларнинг қўшилиб, яхлит ҳолда садоланиши[1][2].

Турлари

Аккордларнинг аксарияти терсия интервали бўйлаб жойлашган ҳолда (ўзгача ҳолатдагилари ҳам ана шу тартибда жойлаштирилиб) таҳлил этилади. Квинта оралиғидаги икки терсиядан иборат аккорд — учтовушлик (3 рақами билан белгиланади), унга юқори ёки пастдан учинчи терсия товуши қўшилса — септаккорд (7 рақами билан белгиланади), унга яна бир терсия товуши қўшилса — нонаккорд (9 рақами билан белгиланади) деб аталади; мазкур аккордлардан мусиқа амалиётида кенг фойдаланилади.

Барча аккордларнинг пастки товуши — асосий (ёки прима) тон, ундан юқоридагиси — терсия тони, учинчиси — квинта тони, тўртинчиси — септима тони, бешинчиси — нона тони деб юритилади ва ана шу интервалларга мос рақамлар билан белгиланади.

Аккордлар таркибан (катта ёки кичик терсиялар олдинма-кетин жойлашиши жиҳатидан) бир-биридан фарқланади. Асосий тонидан ҳисобланганида аввал катта, сўнгра кичик терсиялардан тузилган аккорд катта ёки мажор уч товушлиги, аввал кичик сўнгра катта терсиялардан тузилган аккорд — кичик ёки минор учтовушлиги, икки катта терсиядан — тузилгани орттирилган, икки кичик терсиядан тузилгани — камайтирилган учтовушлик дейилади.

Учтовушлик ва септаккордлар одатда мусиқа товушқаторининг муайян поғоналарида тузилади. Классисизм даври мусиқа амалиётида И, ИВ ва В поғоналарнинг (тоника, субдоминанта ва доминанта деб аталувчи) учтовушликлари, ИИ, В ва ВИИ поғоналарнинг (В7 — доминант септаккорд, ВИИ — етакчи) септаккордлари кенг қўлланади.

Аккордлар тонлари орасидаги масофага биноан (тенор-бас оралиғи бундан истисно) тор (квартагача) ва кенг (октавагача) жойлашган бўлади. Барча аккордлар диссонанс ёки консонанслик хусусиятига эга бўлиб, одатда, биринчи турдагилари консонансли кўптовушлиларга ечилади (ўтади). Бу нарса (таранг диссонанс ва хушсадоли консонанс аккордлар муносабати) мусиқа амалиёти, аввало, композиторлар ижоди учун катта бадиий омил вазифасини ўтайди. Шу боисдан ҳар бир аккорд фақат функсионал (яъни у ёки бу ладнинг муайян поғонасида тузилган кўптовушлик сифатида) аҳамиятга эга бўлибгина қолмай, муҳим ифода воситаси ҳам

Аккордлардан фойдаланиш ва уларни таҳлил этишда уларга тарихан ёндашиш ва у ёки бу ижодий оқим, услуб ҳамда анъанани инобатга олиш зарур, чунки бирор давр (мас, классицизм, романтизм, импрессионизм ва ҳоказо) мезони бошқа давр мезонига тўғри келмаслиги табиий[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аккорд“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • Этингер М., Раннеклассическая гармония, М., 1979;
  • Способин И. В., Мусиқа шакли, Т., 1982