Учиура кўрфази

Аккорокамуи – маҳлуқга ўхшаш, йирик саккизоёқ[1]. Танасининг узунлиги 120 метргача бўлиши мумкин[2]. Баъзи манбаларда „тентаcле-ҳолдинг камуй“ номи билан ҳам аталган[3].

Тарихи

Таҳминларга кўра, Аккорокамуи бир вақтлар Яушикеп исмли улкан ўргимчак бўлган ва Ребунге номли қишлоқ яқинидаги тоғларда яшаган. Бир куни Яушикеп Ребунгега тушиб, қишлоқ аҳолига зарар етказган. Сўнг, қишлоқда яшовчилар ўзларини ҳимоя қилиш учун, худога илтижо қилишган. Уларнинг ибодатларига денгиз худоси Репун Камуй жавоб берган ва Яушикепни Учиура кўргазасига олиб кирган. Айтилишича, Яушикеп катта саккизоёқга айланган ва кўргазни худо сифатида эгаллаб олган. Шундан бери қишлоқ аҳолиси томонидан Ат-кор-камуй ёки Аккорокамуи деб аталиб келган[3].

Шинто динида

Ушбу мавжудотга ҳурмат Шинто динидан келиб чиққан[4]. Аккорокамуи кўпинча шифо ва билим бериш қобилиятига эга меҳрибон илоҳ сифатида тасвирланган бўлса-да, ўзгарувчан ва зарар етказишга ҳам қодир. Аккорокамуи чидамлилик ва итоатлилик сифатларига ҳам эга. Аккорокамуи денгизни ва ундаги егуликларни ёқтиради. Масалан: балиқ, қисқичбақа, моллюскалар ва шунга ўхшаш денгиз жониворлари Аккорокамуининг энг севимли озуқасидир. Аккорокамуи ўзини ўзи жароҳатлаш ва аъзоларини қайта тиклаш қобилиятига эга. Бу қобилият сабабли шинто динидагилар Аккорокамуи шифо кучига эга деб ҳисоблашади. Натижада, агар Аккорокамуига қурбонликлар келтирилса танадаги касалликларни, хусусан, касалланган аъзоларни даволайди деб ўйлашади[5].

Японияда Аккорокамуи ва саккизозоёқ худоларга бағишланган муқаддас жойлар мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ Масако Морино. Фаирй Талес, Ҳоккаидо (жа). Санон Публишинг, 1970 — 51–56-бет. 
  2. ↑ Сwанcер. „Тҳе Мйстерй Монстер Оcтопус оф Жапан'с Фар Нортҳ“ (2017-йил 28-апрел).
  3. ↑ 3,0 3,1 „Аккорокамуи“. Ёкаи.cом.. Қаралди: 2021-йил 16-июн.
  4. ↑ Сринивасан, Амиа (7 Септембер 2017). "Тҳе Суcкер, тҳе Суcкер! [Ревиэw"]. Лондон Ревиэw оф Боокс 39 (17): 23–25. ҳттпс://www.лрб.cо.ук/тҳе-папер/в39/н17/амиа-сринивасан/тҳе-суcкер-тҳе-суcкер. Қаралди: 7 Деcембер 2022. Аккорокамуи]] Алт УРЛ.
  5. ↑ Cрумп, Мартй. А Еар wитҳ Натуре: ан Алманаc, Иллустратед бй Бронwйн МcИвор, Университй оф Чиcаго Пресс, 2018 — 282-бет. ИСБН 978-0-226-44970-8. Қаралди: 2022-йил 7-декабр.