Аккра

Аккра – Гана Республикаси пойтахти (1957-йилдан), Гвинея қўлтиғи соҳилидаги пасттекисликда жойлашган. Катта Аккра пойтахт округи сифатида ажратилган. Аккра мамлакатнинг энг йирик шаҳри. Аҳоли сони1,2 млн кишини (1997) ташкил этади. Аккра Гананинг муҳим савдо, саноат ва маданий маркази. Транспорт йўллари тугуни, порт ва халқаро аэропорт мавжуд. Озиқ-овқат, тўқимачилик, металлсозлик корхоналари, электр ускуналари заводи бор. Кустар усулда олтин ва кумушдан заргарлик буюмлари ясалади. Университет, Фанлар Академияси (1961) йирик миллий музей, мусиқа ва драма мактаби, доимий драматик студия, кинофилм ишлаб чиқарувчи корпорация ва бошқа маданий-маориф муассасалари бор. Аккра сердарахт кўркам шаҳар. Аккра ўрнида дастлаб га элатига мансуб қабилалардан бирининг қишлоғи бўлган. Шаҳарга ХВИ асрда асос солинган. 1876-1957-йилларда Олтин Қирғоқ мустамлакачи маъмурларининг қароргоҳи. Ўрта асрда қурилган форт (қал’а)лар сақланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил