Акмал Абдуазимович Азизхўжаев (1936-йил 8-ноябр, Тошкент — 2008) — футболчи, спорт устаси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози (1992). 1954-йилдан „Спартак“ футбол жамоасида ўйнаган. „Пахтакор“ жамоаси сардори ва ҳимоячиси (1960-1965-йиллар). Бухоронинг „Факел“ (1966) ҳамда Нукуснинг „Амударё“ (1983) жамоаларида бош мураббий. 1996-йилдан республика олий футбол мактабининг директори. Унинг мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси Осиё чемпионати мусобақаларида иштирок этиб (1994) Ўрта Осиё республикалари орасида ғолиб чиққан ва финал учрашувларда қатнашган[1][2].

Акмал Азизхўжаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Акмал Абдуазимович Азизхўжаев
Таваллуд санаси 8-ноябр 1936-йил
Таваллуд жойи Тошкент
Вафот санаси 8-январ 2008-йил(2008-01-08)
(71 ёшда)
Вафот жойи Тошкент
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1955 Спартак (Тошкент) 17 (0)
1956—1964 Пахтакор 164 (4)
1965 Свердловец ? (1)
1966 Факел (Бухоро)
Бошқарган клублари
1984 Амударё (Нукус)
0000 Пахтакор (ёшлар жамоаси)
0000 Ўзбекистон У17
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Акмал футболчилик фаолияти дастлаб Бухородаги маҳаллий жамоада бошлаган. Кейинчалик Тошкент вилоятининг „Свердловец“, Тошкентнинг „Спартак“ клубларида ўйнаган. 1956-йилда Тошкентнинг „Пахтакор“ клуби таркибига ўтди ва 9 йил давомида пойтахт жамоаси таркибида ўйнаган. 1956-йилги СССР халқлари спартакиадасида Ўзбекистон ССР терма жамоасида ўйнаган. Фаолиятини сўнггида „Бухоро“ клубида тўп сурган. Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббийлик фаолиятини бошлади ва бир қатор жамоалар жумладан Арал самали жамоасига бош мураббийлик қилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

Ҳаволалар