Akmal Burxanov
Акмал Бурханов Эшондедаевич (туғ.1981-йил 26-май, Наманган, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР) – Ўзбек жамоат ва сиёсий арбоби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ИИИ ва ИВ чақириқ депутати, „Юксалиш“ умуммиллий ҳаракатининг раиси (2019—2020), 2020-йил 14-июлдан Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директори.
| Акмал Бурханов | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2020-йил 14-июлдан – ҳозиргача | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| 1-„Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати раиси | |
|
Мансаб даври 2019-йил 24-январ – 2020-йил 14-июл | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
| Бош вазир | Абдулла Арипов |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис қилинган |
| Вориси | Бобур Бекмуродов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1981-йил 26-июн Наманган шаҳри, Наманган вилояти, ЎзССР |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Сиёсий партияси | Адолат социал-демократик партияси |
| Онаси | Ахрарова Дилбар |
| Отаси | Бурханов Эшондеда Убраимович |
| Илмий унвони | Юридик фанлар доктори |
| Маълумоти | Олий юридик |
| Мукофотлари |
|
Таваллуди
Акмал Бурханов 1981-йил 26-майда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида туғилган.
Меҳнат фаолияти
2001-йилда Тошкент давлат юридик институтини (ТДЙУИ) имтиёзли диплом билан тугатиб, бакалавр даражасини олган.
2001-меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида бошлаган[1]. 2002—2008-йилларда Адлия вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
2003-йилда ТДЙУИни имтиёзли диплом билан тугатиб, Магистр даражасини олган.
2007-йилда Нагоя университетини тугатган. У ушбу университетнинг докторантидир[2].
2006-йилда Япониянинг „Тоёта Госеи“ компаниясида, 2009-йилда Россия Ҳуқуқ академиясида амалиёт ўтаган.
2009—2015-йилларда Нагоя университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ижрочи директори бўлиб ишлаган.
2014-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси.
2015—2020-йилларда Ўзбекистон-Япония парламентлараро гуруҳ аъзоси[3].
2015—2019-йилларда ЙХҲТ Парламент Ассамблеяси аъзоси. 2016—2019-йилларда „Ўзбекистон-АҚШ“ парламентлараро гуруҳи аъзоси. 2017—2019-йиллар „Тараққиёт стратегияси“ марказининг ижрочи директори[4].
2017—2019-йилларда Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича парламент комиссиясининг аъзоси.
2018-йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши аъзоси[4].
2019-йилда иккинчи марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган.
2019—2020-йилларда „Юксалиш“ Умуммиллий ҳаракати раиси[5].
2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш агентлиги директори[3].
2020-йилдан Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси.
2023-йил „Юридик фанлар доктори“ (Доcтор оф Сcиэнcе) иимий даражасини олган.
2024-йилдан Криминология кенгаши аъзоси.
2025-йилдан МДҲ коррупсияга қарши курашиш бўйича давлатлараро кенгаши а’зоси
2025-йилдан О`збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш "Эл-юрт умиди" жамг`армаси Бошқарув кенгаши а`зоси[6]
Мукофотлари
- „Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил“ эсдалик нишони (2016)
- „Ўзбекистон Конституциясига 25 йил“ эсдалик нишони (2017)
- „Шуҳрат“ медали (2018)[7]
- „Ўзбекистон конституциясига 30 йил“ эсдалик нишони (2021)
- „Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил“ кўкрак нишони (2022)
- „Ўзбекистон прокуратурасига 30 йил“ эсдалик нишони (2022)
- „Давлат божхона хизматига 30 йил“ эсдалик нишони (2022)
- Қозоғистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш хизматининг 10 йиллиги” медали(2024)
- “Қирғизистон Республикасининг Коррупсияга қарши курашиш а’лочиси” кўкрак нишони(2024)
- “Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони (2025)
- “Коррупсияга қарши курашиш бо`йича Давлатлараро кенгашининг Х йиг`илиши” юбилей медали (2025)
- “О`збекистон Республикаси Конституциявий суди 30 йил” эсдалик нишони(2026)
Манбалар
- ↑ „архив нусхаси“. 2018-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-апрел.
- ↑ „архив нусхаси“. 2021-йил 28-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-апрел.
- ↑ 3,0 3,1 „Акмал Бурханов возглавил Антикоррупционное агентство“. Газета.уз. Афиша Медиа (2020-йил 15-июл). Қаралди: 28-август 2025-йил.
- ↑ 4,0 4,1 ҳттпс://www.газета.уз/ру/2017/02/16/стратегй/
- ↑ ҳттпс://cентрасиа.орг/персон2.пҳп?ст=1547797697
- ↑ Расмий манбалардан олинган ма`лумот асосида
- ↑ ҳттпс://уза.уз/уз
