Акмал Анварович Эргашев ( 1982-йил 16-декабр) — ўзбек таэквондочиси, жаҳон чемпионати кумуш совриндори, 2008 ва 2012-йилги Олимпия ўйинлари иштирокчиси.

Акмал Анварович Эргашев
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1982-йил 16-декабр (1982-12-16) (43 ёш)
Фарғона вилояти
Спорт
Қайси спорт Таэквондо
Спорт мукофотлари
Жаҳон чемпионати
Кумуш Кёнджу 2011 87кг ортиқ
Осио ўйинлари
Бронза Гуанчжоу 2010 87кг ортиқ
Осиё чемпионати
Бронза Лоян 2008 84 кг ортиқ

Спорт фаолияти

2008-йилда Олимпиада ўйинларида 80 килограммдан ортиқ вазн тоифасида у биринчи баҳсда испаниялик Хон Гарсия устидан ғалаба қозонади ва чорак финалда жанубий кореялик Чха Дон Минга имкониятни бой бериб қўяди[1].

Бронза учун тасалли баҳсларда у коста-риколик Кристофер Мойтландни мағлуб этади ва нигериялик Чика Чуквумерига ютқазиб берди.

2011-йили Кёнжуда ўтказилган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида 87 килограммдан юқори вазн тоифасида финалда жанубий кореялик Чо Чхол Хога енгилиб, кумуш медални қўлга киритган эди.

2012-йилда Олимпиада ўйинларида 80 килограммдан ортиқ вазн тоифасида у биринчи раундда малилик Даба Модибо Кейтага имкониятни бой беради.

Манбалар